Ўтган йил охирида Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллади, деб хабар бермоқда Жаҳон олтин кенгаши (“World Gold Council”).
Ўзбекистоннинг олтин бўйича соф савдоси 25 тоннадан ортиқни ташкил этиб, биринчиликни эгаллаган Қозоғистондан икки баробар кам кўрсаткични қайд этди.
2023 йилда Хитой қарийб 230 тонна билан қимматбаҳо металлнинг асосий харидорига айланди. Ундан кейинги ўринларда сезиларли кечикиш билан Польша, Сингапур, Ливия ва Чехия турибди.
Декабрь ойида жаҳон марказий банкларининг олтин-валюта захиралари 28 тоннага ошган. Бу қимматбаҳо металларни сотиб олиш тренди давом этаётганини англатади. Олтиннинг асосий харидори 18 тонна билан Туркия бўлди.
Иккинчи ва учинчи ўринларда эса 9 тонна олтин билан Ўзбекистон ва Хитой жойлашган.
Ўтган йил охирида энг йирик олтин сотувчилари Қозоғистон (10 тонна) ва Қирғизистон (2 тонна) бўлган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!