$
12910.15 UZS
-14.77
159.78 UZS
-0.16
14660.77 UZS
40.1
27° Кечаси 17°

Ўзбекистон-Америка бизнес-форумида энергетика, машинасозлик, АКТ каби соҳаларда 12 та ҳужжат имзоланди

18:03 / 16.09.2023

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига ташрифи арафасида пойтахт Вашингтонда Ўзбекистон-Америка бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда икки мамлакатнинг асосий вазирлик ва идоралари, саноат бирлашмалари, тижорат банклари ва инвестиция тузилмалари раҳбарлари, шунингдек, АҚШнинг АКТ, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, транспорт, банк иши соҳаларида фаолият юритувчи йирик корпорацияларининг раҳбарлари иштирок этди.

Форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев, Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов, Америка-Ўзбекистон савдо палатаси бошқаруви раиси Керолин Лемм, АҚШ ЭКСИМ банки президенти Рета Жо Люис ва Давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари Дас Марк Поммершеим сўзга чиқди.

Шунингдек, форум давомида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқалар жадал суръатларда ривожланиб бораётгани ва бунга раҳбариятнинг сиёсий иродаси, ҳукуматлар ва тадбиркор доиралар орасидаги доимий ҳамкорликнинг ўрни катта эканлиги алоҳида таъкидланди.

Айтиб ўтиш лозимки, амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли Ўзбекистон сармоя киритишда Американинг тадбиркор доиралари учун кенг кўламли манзилга айланди. Бугунги кунда мамлакатимизда АҚШнинг 300 та компанияси фаолият юритмоқда, бу 2017 йилдаги кўрсаткичдан икки баравар кўп.

Бизнес-форум иши Ўзбекистон ва АҚШ вазирликлари, идоралари, тармоқ бирлашмалари ва етакчи компаниялари раҳбарларининг “Г2Б” ва “Б2Б” форматидаги учрашувлари билан давом этди. Иштирокчилар қўшма корхоналар ташкил этиш ва ўзаро манфаатли савдо шартномаларини тузиш масалаларини атрофлича муҳокама қилишга муваффақ бўлди.

Тадбир якунида энергетика, машинасозлик, АКТ, қишлоқ хўжалиги, молиявий-техник ва илмий ҳамкорлик, тиббиёт ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби соҳаларда 12 та ҳужжат имзоланди.


Сиёсат


														
														Оятуллоҳ Али Хоманаий Нетаняхуга ўлим жазоси бериш кераклигини айтди

Оятуллоҳ Али Хоманаий Нетаняхуга ўлим жазоси бериш кераклигини айтди

Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий Бинямин Нетаняхуга ўлим жазоси бериш кераклигини айтди, дея хабар бермоқда Reuters…
08:37 / 26.11.2024

														
														Байден Си Сзинпиндан Украинадаги вазият юзасидан КХДРга таъсир ўтказишни сўради

Байден Си Сзинпиндан Украинадаги вазият юзасидан КХДРга таъсир ўтказишни сўради

“Президент Байден ХХРнинг Украинадаги уруш борасидаги очиқ позицияси можаронинг кескинлашуви ёки кенгайишига йўл қўймаслик к…
10:06 / 17.11.2024

														
														Нетаняху Исроил Теҳрон билан урушишни хоҳламаслигини айтди

Нетаняху Исроил Теҳрон билан урушишни хоҳламаслигини айтди

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху Эрон халқига видеомурожаат қилиб, Исроил Теҳрон билан “зиддият истамаслигини” ва гўёки ба…
13:11 / 13.11.2024

														
														Илон Маск қандай лавозим эгаллаши маълум қилинди

Илон Маск қандай лавозим эгаллаши маълум қилинди

АҚШ президентлик сайловлари ғолиби Доналд Трампнинг медиа платформада қилган баёнотига кўра бизнесмен Илон Маск янги очилган…
08:55 / 13.11.2024

														
														АҚШ Украина табиий ресурсларини кўзламоқдами?

АҚШ Украина табиий ресурсларини кўзламоқдами?

Трампни Зеленскийнинг “ғалаба режаси”даги икки жиҳат кўпроқ қизиқтиради.
14:51 / 12.11.2024

														
														Япония Россия билан тинчлик шартномаси тузишни хоҳлайди

Япония Россия билан тинчлик шартномаси тузишни хоҳлайди

Япония ТИВ раҳбари Такеши Ивай қуйидаги баёнотларини бериб ўтди:
12:42 / 12.11.2024

														
														Ким Чен Ин Россия билан муҳим шартнома имзолади

Ким Чен Ин Россия билан муҳим шартнома имзолади

КХДР Россия билан стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани ратификация қилди. Ҳужжатни мамлакат президенти Ким Чен Ин имзол…
09:11 / 12.11.2024

														
														Илон Маск Трамп маъмуриятида лавозим эгаллайдими?

Илон Маск Трамп маъмуриятида лавозим эгаллайдими?

Илон Маск Трамп маъмуриятида лавозим эгаллашига кенг жамоатчилик шубҳа билан қарамоқда.
15:32 / 11.11.2024

														
														Исроил Мудофаа вазири “Ҳизбуллоҳ” мағлуб этилганини айтди

Исроил Мудофаа вазири “Ҳизбуллоҳ” мағлуб этилганини айтди

Исроил Мудофаа вазири Катс Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳини мағлуб этганлигини айтмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
13:14 / 11.11.2024

														
														Япония парламентида янги бош вазир сайланади

Япония парламентида янги бош вазир сайланади

Япония парламенти мамлакат бош вазирини катта эҳтимол билан навбатдан ташқари йиғилишда сайлаши кутилмоқда, 1 октябрдан буён…
12:14 / 11.11.2024

Бу ҳам қизиқ

Tashkent Tech номли янги техника университети ташкил этилади

Tashkent Tech номли янги техника университети ташкил этилади

Президент топшириғига биноан амалга оширилаётган лойиҳа ёшлар ўртасида техника таълими нуфузини оширишга қаратилган.
11:08 / 08.05.2025
Самарқандда портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Самарқандда портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

2025 йил 7 май куни соат тахминан 15:06 ларда Каттақўрғон тумани, “Қуштепа” МФЙда жойлашган АЁҚШда портлаш юз берди. Бу ҳақд…
18:25 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу сана муносабати билан Ғалаба боғига ташриф буюриб, хотира маросимида иштирок этди. Бу ҳақда П…
14:54 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Россияга боради

Шавкат Мирзиёев Россияга боради

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлар…
18:22 / 07.05.2025
Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни  ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни  ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади

Путин, шунингдек, Озарбайжон, Арманистон раҳбарлари, Грузия ва Молдова халқларини ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади.
21:08 / 08.05.2025
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказил…
18:59 / 08.05.2025
Тошкент – Лахор – Тошкент рейслари бекор қилинди

Тошкент – Лахор – Тошкент рейслари бекор қилинди

Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.
10:08 / 09.05.2025
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади

Бу ҳақда, Президент матбуот хизмати эълон қилди.
19:51 / 08.05.2025
8 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

8 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 21–23 даража, кундузи 33–35 даража бўлади.
22:46 / 07.05.2025
9 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

9 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи 28-30 даража бўлади.
21:16 / 08.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!