$
12149.84 UZS
7.74
151.10 UZS
0.57
14003.91 UZS
-76.07
31° Кечаси 18°

Ўзбекистон Болалар ва ўсмирлар адабиёти халқаро кенгашига аъзо бўлди

09:52 / 03.04.2022

Ўзбекистон Болалар ва ўсмирлар адабиёти халқаро кенгашига аъзо бўлди. Бу ҳақда АОКА хабар берди

Бу нимани англатади? 

Энди ўзбек ёзувчилари ва ижодкорлари ҳам ушбу кенгаш томонидан таъсис этилган танловларда қатнашиш ва халқаро миқёсда китобхонлар эътирофига сазовор бўлиш имкониятига эга.

IBBY қандай ташкилот? 

Болалар ва ўсмирлар адабиёти халқаро кенгаши (International Board on Books for Young People – IBBY) 1953-йилда Цюрихда (Швейцария) UNESCO’нинг Болалар ва ўсмирлар адабиёти бўйича халқаро кенгаши томонидан ташкил этилган. Кенгашнинг асосий мақсади болалар ва ёшлар адабиётини ривожлантириш, мамлакатлар миллий адабиётини халқаро миқёсга кўтариш ва оммалаштиришга кўмаклашишдир. IBBY айнан шундай мақсадга кўра ижодий ва ижтимоий кучларни бирлаштиради. 

Қайд этилишича, шу кунга қадар Ўзбекистон ушбу ташкилотга аъзо бўлмаган. Ташкилот низомига кўра, ҳар бир давлатда Миллий шўба ташкил этилиши мумкин, фақат бунда ташкилотнинг ўзига яраша шартлари ва тўлов суммаси мавжуд. 

IBBY’нинг Ўзбекитон Республикаси Миллий шўбаси АОКА ташаббуси билан ташкил этилган. 

IBBY’га аъзолик Ўзбекистонга нима беради? 

Бундан буён Ўзбекистоннинг барча ижодкорлари, жумладан, болалар ёзувчилари, рассомлар ва бошқа китоб соҳасида меҳнат қилувчи инсонлар халқаро конгрессларда иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

“Яна бир қувонарли томони, ўзбек тилидаги болалар адабиётини ҳам жаҳон миқёсида тақдим этиш, ижодкорларимизни турли хил совринларга, жумладан Ҳанс Кристиан Андерсен номидаги соврин учун номзодини илгари суриш имконияти пайдо бўлди”, – дейилади хабарда. 

Шунингдек, IBBY ҳар икки йилда бир маротаба миллий шўбаларнинг ҳар биридан кўзга кўринган ёзувчилар, иллюстратор-рассомлар ва таржимонларни эътироф қилиш мақсадида уларнинг энг яхши ишларини “IBBY Honour List” рўйхатига киритади.

IBBY’нинг барча аъзолари учун алоҳида аҳамиятга эга воқеа бу ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган Халқаро болалар адабиёти кенгашининг Бутунжаҳон конгресси ҳисобланади. Миллий шўбага эга ҳар бир давлат Халқаро конгресс мезбони бўлиш имконига эга ва мамлакат мезбонликка ариза бергач, кенгаш ижроия қўмитаси аъзолари томонидан овоз бериш йўли билан аниқланади. Демак, бундай имконият Ўзбекистон Республикаси Миллий шўбасида ҳам мавжуд.

2022 йилги IBBY Конгрессига Малайзия давлати мезбонлик қилади. Ушбу конгрессда Ўзбекистон ҳам қатнашади.

Таъкидланишича, Болалар ва ўсмирлар адабиёти халқаро кенгашига аъзолик бугунги байрам – Халқаро болалар адабиёти куни учун ажойиб совға бўлади:

“Ушбу халқаро ташкилотга аъзолик Ўзбекистонда болалар адабиётининг ривожланиши учун катта манфаат келтиради. Бу юртимизда китобхонликни ривожлантириш, рағбатлантириш ва тарғиб қилиш борасидаги катта қадамдир. Эндиликда IBBY орқали адабиёт борасида ҳам ўзаро ҳамкорликлар олиб борилиши, жумладан ўзбек болалар адабиётининг хорижий тилларга ва хорижий тиллардаги энг машҳур болалар китобларининг ўзбек тилига таржима қилиниши кутилмоқда”.


 


Илм-фан


														
														Ҳайдовчиларни уйқудан огоҳлантирувчи ақлли кўзойнак яратилди

Ҳайдовчиларни уйқудан огоҳлантирувчи ақлли кўзойнак яратилди

“Ҳайдовчилар учун уйқуга қарши ақлли кўзойнак — AntiSleep Glasses” номли ЭҲМ учун яратилган дастур Адлия вазирлиги томонидан…
17:32 / 24.12.2025

														
														Кимё бўйича Нобел мукофоти ғолиблари аниқланди

Кимё бўйича Нобел мукофоти ғолиблари аниқланди

Кимё бўйича 2025 йилги Нобел мукофоти ғолиблари эълон қилинди.
18:32 / 08.10.2025

														
														Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти топширилди

Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти топширилди

2025-йилги Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти Мери Брункоw, Фред Рамсделл ва Шимон Сакагучига топширилди.
17:53 / 06.10.2025

														
														Тил сертификатига эга бўлмаган чет тили ўқитувчилари йил якунига қадар ишлайди

Тил сертификатига эга бўлмаган чет тили ўқитувчилари йил якунига қадар ишлайди

Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги барча тегишли бўлимларга ушбу топшириқлар етказилди
16:14 / 24.09.2025

														
														Энди супер контракт миқдорини ОТМ ректорлари белгилайди

Энди супер контракт миқдорини ОТМ ректорлари белгилайди

Мақсадли қабул асосида тавсия этилган абитуриентлар ушбу имтиёзда
10:53 / 23.09.2025

														
														Олмалиқ давлат техника институти ташкил этилди

Олмалиқ давлат техника институти ташкил этилди

2025 йил 8 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг ПҚ‑279‑сон қарорига биноан, Олмалиқ давлат техника институти ташкил этилди.
16:41 / 19.09.2025

														
														Ўзбекистонга қайси давлат талабалари энг кўп ўқиш учун келган?

Ўзбекистонга қайси давлат талабалари энг кўп ўқиш учун келган?

Бу борадаги статистика билан танишамиз
17:54 / 10.09.2025

														
														Starlink Қозоғистонда ишга тушди

Starlink Қозоғистонда ишга тушди

Tехник ишлар ва ишга туширишгача бир йилдан ортиқроқ вақт кетган
21:53 / 14.08.2025

														
														Ўзбекистонга ўқиш мақсадида қайси давлат фуқаролари кўпроқ келяпти?

Ўзбекистонга ўқиш мақсадида қайси давлат фуқаролари кўпроқ келяпти?

Топ-10 таликдан 3 та қўшни давлат фуқаролари бор
19:48 / 04.08.2025

Бу ҳам қизиқ

Тошкентда вояга етмаган қизни қийноққа солган ўгай онага жиноят иши қўзғатилди

Тошкентда вояга етмаган қизни қийноққа солган ўгай онага жиноят иши қўзғатилди

Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган қиз ўгай онаси томонидан қийноққа солинганлиги ҳақида видеомурожаати тарқалиб турли муҳок…
14:32 / 03.04.2026
Самарқанддаги мактабда директор ўринбосари ва ўқувчи ўртасида муштлашув юз берди

Самарқанддаги мактабда директор ўринбосари ва ўқувчи ўртасида муштлашув юз берди

Мазкур ҳолат бугун, 2 апрель куни дарсдан сўнг мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ҳамда 9-синф ўқ…
16:09 / 02.04.2026
2 апрель куни учун об-ҳаво маълумоти

2 апрель куни учун об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
16:59 / 01.04.2026
Шавкат Мирзиёев “БМТ Туризм” раҳбари билан сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев “БМТ Туризм” раҳбари билан сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 1 апрель куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган “БМТ Туризм…
17:51 / 01.04.2026
Кичик ҳалқа йўлида (КҲАЙ) таъмирлаш ишларининг учинчи босқичи бошланди

Кичик ҳалқа йўлида (КҲАЙ) таъмирлаш ишларининг учинчи босқичи бошланди

Шу сабабли айрим кўчаларда транспортлар ҳаракати вақтинча чекланди.
10:28 / 04.04.2026
Энди Ўзбекистонда жаримани автомобиль эгаси эмас, қоидани бузган ҳайдовчи тўлайди

Энди Ўзбекистонда жаримани автомобиль эгаси эмас, қоидани бузган ҳайдовчи тўлайди

Бундан ташқари, мазкур қарор билан қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларга кўра, автомототранспорт воситасини рўйхатда…
12:37 / 01.04.2026
2027 йилдан бошлаб олий таълим ташкилотларини уларнинг миллий рейтингдаги натижаларига кўра молиявий рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади

2027 йилдан бошлаб олий таълим ташкилотларини уларнинг миллий рейтингдаги натижаларига кўра молиявий рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади

Президент Шавкат Мирзиёев олий таълим, фан ва инновациялар тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифлар тақдимоти б…
15:13 / 03.04.2026
Экология бўйича махсус комиссиянинг ваколатлари кенгайтирилди

Экология бўйича махсус комиссиянинг ваколатлари кенгайтирилди

Янги Фармонга кўра, Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўриш мақсадида тузи…
09:16 / 01.04.2026
Россия Кубага яна нефть юбормоқчи

Россия Кубага яна нефть юбормоқчи

Аввалроқ Россиянинг “Анатолий Колодкин” танкери 100 минг тонна хом нефть билан Кубага етиб борган эди.
16:57 / 02.04.2026
Ўзбекистон Президенти Қозоғистон билан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Президенти Қозоғистон билан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 март куни мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Қозоғистон Республ…
09:23 / 01.04.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!