$
11801.23 UZS
-22.46
136.73 UZS
-3.01
13737.81 UZS
-59.25
31° Кечаси 18°

2027 йилдан бошлаб олий таълим ташкилотларини уларнинг миллий рейтингдаги натижаларига кўра молиявий рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади

15:13 / 03.04.2026

Президент Шавкат Мирзиёев олий таълим, фан ва инновациялар тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда олий таълим қамровини кенгайтириш, таълим сифатини ошириш, илмий салоҳиятни мустаҳкамлаш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Қолаверса, тизимдаги мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш, илм-фанни иқтисодиёт билан узвий боғлаш, таълим ва тадқиқот интеграциясини чуқурлаштириш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.

Шу муносабат билан тақдимотда олий таълим, фан ва инновациялар тизимини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган янги чора-тадбирлар кўриб чиқилди.

Жумладан, “U10 – Ўзбекистоннинг глобал даражадаги илғор университетлари” дастури амалга оширилади. Дастур доирасида танлов асосида 10 та олий таълим ташкилотига миллий тадқиқот университети мақоми берилиб, уларда илмий кластерлар ташкил этилади.

Мазкур танлов профессор-ўқитувчи ва олимлар салоҳияти, иштирокчи ташкилотларнинг миллий ва халқаро рейтинглардаги ўрни, илмий инфратузилмаси ҳамда молиялаштиришдаги улуши каби кўрсаткичлар асосида ўтказилади.

Ташкил этиладиган илмий кластерлар маҳаллий ва хорижий олий таълим ташкилотлари, илмий муассасалар ҳамда саноат корхоналари ҳамкорлигидаги консорциум сифатида фаолият юритади.

Миллий тадқиқот университети мақоми берилган университетга илмий кластер ташкил этиш учун Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 150 миллиард сўмгача маблағ ажратилади.

Шунингдек, олий таълим тизимида натижага йўналтирилган молиялаштириш механизмларини жорий этиш назарда тутилмоқда.

Хусусан, 2027 йилдан бошлаб олий таълим ташкилотларини уларнинг миллий рейтингдаги натижаларига кўра молиявий рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади.

Бунда университетлар таълим сифати, илмий фаолият, халқаро ҳамкорлик, рақамлаштириш ва битирувчилар бандлиги каби мезонлар асосида баҳоланади.

Давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар учун олийгоҳларга ажратиладиган маблағлар миқдорини шакллантиришда ҳам янги ёндашувлар таклиф этилди. Эндиликда таълим йўналишининг мураккаблиги, меҳнат бозори эҳтиёжлари, университет рейтинги, ҳудудий омиллар ва профессор-ўқитувчилар меҳнатини рағбатлантириш каби кўрсаткичлар инобатга олинади.

Илмий тадқиқотларни молиялаштиришнинг янги тизими жорий этилиши кўзда тутилмоқда. Хусусан, давлат илмий дастурлари доирасида ажратиладиган маблағларнинг камида 50 фоизи устувор йўналишларга сарфланади. Лойиҳаларни саралаш халқаро экспертиза, илмий-техник кенгашлар ва тармоқ корхоналари билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Шунингдек, олий таълим ва илмий ташкилотлар фаолиятида илмий ишланмаларни тижоратлаштиришни кенгайтиришга қаратилган янги тизим таклиф этилди.

Жумладан, олийгоҳларнинг “spin-off” корхоналарини ташкил этиш орқали “тармоқ – корхона – олий таълим ташкилоти – илмий ташкилот” занжири асосида инновацион маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш назарда тутилмоқда.

Бу орқали илм-фан натижаларини амалиётга жорий этиш, технологик трансферни кучайтириш ва университетларнинг тадбиркорлик фаоллигини ошириш мақсад қилинган.

Ўзбекистонни минтақавий таълим хабига айлантириш мақсадида хорижий талабаларни жалб этиш бўйича янги механизмлар таклиф қилинди. Жумладан, ҳар йили республика давлат олий таълим ташкилотларида 500 нафаргача иқтидорли чет эл фуқароларига олий таълим олиш учун грант ажратишни назарда тутувчи “Янги Ўзбекистон стипендияси” дастурини амалга ошириш белгиланмоқда.

Тақдимотда соҳада бошқарув самарадорлигини ошириш, рақамли таълим ва сунъий интеллектни ривожлантириш, ёшларнинг инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган бошқа муҳим ташаббуслар ҳам муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари тақдим этилган таклифларни ҳар томонлама пухта ишлаб чиқиш, уларни босқичма-босқич жорий этиш орқали олий таълим ва илм-фан тизимини янги даражага олиб чиқиш муҳимлигини таъкидлади. Масъулларга тегишли топшириқлар берилди.



														
														Эртага, 29 август об-ҳаво маълумоти

Эртага, 29 август об-ҳаво маълумоти

ТОШКЕНТ ШАҲРИ: Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача куча…
17:07 / 28.08.2026

														
														Ўзбекистонда 5 мингдан ортиқ мактаб янги баҳолаш тизимига ўтади.

Ўзбекистонда 5 мингдан ортиқ мактаб янги баҳолаш тизимига ўтади.

2026-2027 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистондаги қўшимча 1 568 та умумий ўрта таълим мактабида мезонларга асосланган янги баҳола…
16:52 / 28.08.2026

														
														Байрам кунларида туристик йўналишларга қатновлар кўпайтирилади

Байрам кунларида туристик йўналишларга қатновлар кўпайтирилади

Байрам кунларида Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилувчилар учун темирйўл, автомобиль ва ҳаво транспортида қўшимча қатновлар ташкил…
16:39 / 28.08.2026

														
														Дунё ёш парламентарийлари Самарқандда жамланади.

Дунё ёш парламентарийлари Самарқандда жамланади.

4–6 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Ёш парламент аъзоларининг XII глобал конференцияси бўлиб ўтади. Анжуманда 183 мамлака…
16:30 / 28.08.2026

														
														Сиэтлда 1-сентабр «Ўзбекистон Мустақиллиги куни» деб эълон қилинди.

Сиэтлда 1-сентабр «Ўзбекистон Мустақиллиги куни» деб эълон қилинди.

АҚШнинг Сиэтл шаҳри мери Кети Б. Уилсон 2026 йил 1 сентябрни расман «Ўзбекистон Мустақиллиги куни» деб эълон қилди. Тегишли …
16:19 / 28.08.2026

														
														Туркманистонда президентнинг амакиваччасига тегишли тижорий бинолар бузиб ташланди

Туркманистонда президентнинг амакиваччасига тегишли тижорий бинолар бузиб ташланди

Туркманистонда президентнинг амакиваччасига тегишли бўлган тижорий бинолар бузиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди.
12:05 / 28.08.2026

														
														Ўзбекистон илк бор академик эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Ўзбекистон илк бор академик эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпиони бўлди

27 август куни Нидерландиянинг Амстердам шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатининг енгил вазнли эркаклар ўртас…
12:00 / 28.08.2026

														
														“Ватан таянчи” отряди аъзоларига ОТМга киришда қўшимча балл берилади

“Ватан таянчи” отряди аъзоларига ОТМга киришда қўшимча балл берилади

“Ватан таянчи” отряди аъзоларига ҳамда айрим ҳарбий-спорт мусобақалари ғолибларига олий таълим муассасаларига ўқишга кириш у…
10:23 / 28.08.2026

														
														Испаниядаги музейдан 10 килограммлик қадимий хазина ўғирланди

Испаниядаги музейдан 10 килограммлик қадимий хазина ўғирланди

27 август куни эрталаб номаълум шахслар Испаниянинг Вилена шаҳридаги МУВИ музейига бостириб кириб, 3 минг йилдан ортиқ тарих…
09:56 / 28.08.2026

														
														Бугун Президент Мустақиллик байрами тадбирида иштирок этади

Бугун Президент Мустақиллик байрами тадбирида иштирок этади

28 август куни Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бў…
09:49 / 28.08.2026

Бу ҳам қизиқ

Юнусободда электромобиль ёниб кетди

Юнусободда электромобиль ёниб кетди

Юнусобод туманида автомобилда содир бўлган ёнғин бўйича маълумот берилди.
10:49 / 29.08.2026
Шавкат Мирзиёев Непал Президентига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Непал Президентига ҳамдардлик билдирди

Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат, жароҳатланганларга эса тез фурсатда соғайиб к…
09:39 / 28.08.2026
Мустақиллик байрами арафасида фидойи ватандошларимиз юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди

Мустақиллик байрами арафасида фидойи ватандошларимиз юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан юксак давлат мукофотларига са…
20:03 / 26.08.2026
АҚШ Венесуэладаги 17 та нефть конини ўзлаштириш бўйича келишувга эришди

АҚШ Венесуэладаги 17 та нефть конини ўзлаштириш бўйича келишувга эришди

Бу ҳақда АҚШ президенти ўзининг Truth Social саҳифасида маълум қилди.
14:58 / 29.08.2026
Эртага Ўзбекистонда ҳаво +40 даражагача исийди

Эртага Ўзбекистонда ҳаво +40 даражагача исийди

Эртага, 28-август куни Ўзбекистон бўйлаб бироз булутли об-ҳаво кузатилади. Ёғингарчилик кутилмайди.
17:18 / 27.08.2026
Ўзбекистон ва Тожикистон дори воситаларини биргаликда ишлаб чиқариши мумкин

Ўзбекистон ва Тожикистон дори воситаларини биргаликда ишлаб чиқариши мумкин

Ўзбекистон ва Тожикистон фарматсевтика соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масаласини муҳокама қилди.
10:25 / 27.08.2026
27 августда кузатиладиган об-ҳаво маълумоти

27 августда кузатиладиган об-ҳаво маълумоти

ТОШКЕНТ ШАҲРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-19…
17:15 / 26.08.2026
Испаниядаги музейдан 10 килограммлик қадимий хазина ўғирланди

Испаниядаги музейдан 10 килограммлик қадимий хазина ўғирланди

27 август куни эрталаб номаълум шахслар Испаниянинг Вилена шаҳридаги МУВИ музейига бостириб кириб, 3 минг йилдан ортиқ тарих…
09:56 / 28.08.2026
Бугун Президент Мустақиллик байрами тадбирида иштирок этади

Бугун Президент Мустақиллик байрами тадбирида иштирок этади

28 август куни Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бў…
09:49 / 28.08.2026
Дунё ёш парламентарийлари Самарқандда жамланади.

Дунё ёш парламентарийлари Самарқандда жамланади.

4–6 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Ёш парламент аъзоларининг XII глобал конференцияси бўлиб ўтади. Анжуманда 183 мамлака…
16:30 / 28.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!