$
12910.15 UZS
-14.77
159.78 UZS
-0.16
14660.77 UZS
40.1
27° Кечаси 17°

Ўзбекистон Молиявий хавфсизлик бўйича халқаро олимпиадада иштирок этади

08:44 / 04.03.2023

Ўзбекистон Молиявий хавфсизлик бўйича халқаро олимпиадада иштирок этади. Бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Дмитрий Чернишенко маълум қилди.

Қайд этилишича, олимпиадада 15 давлат вакиллари иштирок этади. Улар орасида Намибия, Эрон ва Покистондан иштирокчилар биринчи марта мусобақада қатнашади.

“Агар 2021 йилда олимпиадада етти давлатдан мактаб ўқувчилари ва талабалари иштирок этган бўлса, 2022 йилда 12 давлат, жумладан, БРИКС мамлакатлари (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка) ҳам иштирок этади”, — деди Чернишенко.

Унинг таъкидлашича, Россияда жорий йилда ўқувчилар ва талабаларни олимпиадалараро тайёрлаш маркази ташкил этилган. Унинг асосий вазифаларидан бири олимпиадани ривожлантиришдан иборат. Шунингдек, ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье вилоятларидан болалар ва ёшларни жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилишини айтиб ўтган.

Бундан ташқари, Бош вазир ўринбосари Олимпиадага дўст давлатлар, хусусан, Куба ва Вьетнам вакилларини жалб этиш имкониятларини кўриб чиқишни тавсия қилди.

Олимпиаданинг олдинги икки йили натижаларига кўра, нафақат эришилган натижаларни сақлаб қолиш, балки уларни сезиларли даражада яхшилаш ҳам зарурлигига урғу берган Чернишенко.

Қайд этилишича, 2021-2022 йилларда олимпиаданинг саралаш босқичларига 70 мингдан ортиқ ариза топширилган, 860 дан ортиқ иштирокчи финалга чиққан, 223 нафари эса совриндор ва ғолиб бўлган.

Олимпиада ғолиблари олий ўқув юртларининг ихтисослаштирилган йўналишларига имтиҳонларсиз ўқишга кириш имкониятига эга бўлади.

Маълумот учун, Халқаро молиявий хавфсизлик олимпиадаси учинчи бор ўтказилмоқда. 2021 йилда унда етти давлат (Россия, Беларусь, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон), 2022 йилда 12 давлат – Россия, Беларус, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка, Бразилиядан иштирокчилар қатнашган.


Бу ҳам қизиқ

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказил…
18:59 / 08.05.2025
Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни  ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни  ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади

Путин, шунингдек, Озарбайжон, Арманистон раҳбарлари, Грузия ва Молдова халқларини ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади.
21:08 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу сана муносабати билан Ғалаба боғига ташриф буюриб, хотира маросимида иштирок этди. Бу ҳақда П…
14:54 / 08.05.2025
Tashkent Tech номли янги техника университети ташкил этилади

Tashkent Tech номли янги техника университети ташкил этилади

Президент топшириғига биноан амалга оширилаётган лойиҳа ёшлар ўртасида техника таълими нуфузини оширишга қаратилган.
11:08 / 08.05.2025
Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиши мумкин

Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиши мумкин

Эртага, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни. Демак, бугун, 8 май куни барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққ…
09:34 / 08.05.2025
ЕЧЛ. “ПСЖ” иккала баҳсда ҳам “Арсенал” устидан ғалаба қозониб финалга йўл олди

ЕЧЛ. “ПСЖ” иккала баҳсда ҳам “Арсенал” устидан ғалаба қозониб финалга йўл олди

7 майдан 8 май санасига ўтар кечаси Европа Чемпионлар Лигасининг иккинчи ярим финал баҳси бўлиб ўтди. Париж шаҳридаги “Парк …
10:05 / 08.05.2025
Замонавий болалик: ортиқча вазн эпидемияси ва унинг илдизлари

Замонавий болалик: ортиқча вазн эпидемияси ва унинг илдизлари

Сўнгги ўн йилликда технология, овқатланиш маданияти ва турмуш тарзи кескин ўзгарди. Афсуски, бу ўзгаришлар фақат қулайликлар…
17:21 / 07.05.2025
Ўзбекистонда юқумли бўлмаган касалликлар иқтисодиётга ҳар йили 1 млрд доллар зарар келтиради

Ўзбекистонда юқумли бўлмаган касалликлар иқтисодиётга ҳар йили 1 млрд доллар зарар келтиради

Шавкат Мирзиёев раислигида тиббиёт соҳаси бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
14:29 / 07.05.2025
Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудлари вақтинча электр таъминотидан узилди

Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудлари вақтинча электр таъминотидан узилди

8-май куни Мирзо Улуғбек тумани: “Амир Темур”, “Темурийлар” ҳамда “Алишеробод” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан …
14:15 / 08.05.2025
Илҳом Алиев  9 май куни Москвада бўлиб ўтувчи байрамга боришдан бош тортди

Илҳом Алиев  9 май куни Москвада бўлиб ўтувчи байрамга боришдан бош тортди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш учун Москвага боришдан бош тортди. Бу ҳақда Россия федера…
21:57 / 07.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!