Ўзбекистон миллий терма жамоаси август ойи сўнгги ва сентябрь бошида Тошкентда ўтадиган CAFA Nations Cup-2025 мусобақасида иштирок этади. Жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе турнирга бағишланган йиғин учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди.
Ўзбекистон МТЖ 26 август куни навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришади. Кенгайтирилган таркибдан 35 нафар футболчи ўрин олган. Жумладан, 4 нафар дарвозабон, 13 нафар ҳимоячи, 9 нафар ярим ҳимоячи ва 9 нафар ҳужумчи таркибга жалб этилган.
Маълумот учун, CAFA Nations Cup-2025 мусобақаси жорий йилнинг 29 августидан 8 сентябригача ўтказилади. Мусобақа мезбони сифатида Ўзбекистон “А” гуруҳидан ўрин олган.
Рақиблар:
Қирғиз Республикаси;
Туркманистон;
Уммон.
Ўзбекистон МТЖ мусобақадаги иштирокини 30 август куни Уммонга қарши баҳс билан бошлайди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!