ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими ҳақида маълумот берди. Унга кўра ушбу маросим жорий йилнинг 5 декабрь куни Вашингтон шаҳридаги Кеннеди марказида ўтказилади.
“Жаҳон чемпионати тарихидаги энг узоқ кутилган қуръа маросимини АҚШнинг маданий юраги бўлган Кеннеди марказида ўтказишдан мамнунмиз. Бу – мусобақа йўлидаги муҳим босқич бўлиб, 2026 йилги энг йирик спорт тадбирига тайёргарлик жараёнида асосий воқеалардан бири ҳисобланади. Биз жамоа делегациялари, ҳамкорларимиз, ОАВ ва энг муҳими, 16 мезбон шаҳар мухлисларини АҚШ пойтахтида кутмоқдамиз” - деди ФИФА президенти Жанни Инфантино.
Бугунги кунга келиб, мезбонлардан ташқари яна 10 терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритган: Ўзбекистон, Аргентина, Австралия, Бразилия, Эквадор, Эрон, Япония, Иордания, Корея Республикаси ва Янги Зеландия. 48 жамоа иштирок этадиган ушбу мусобақада, қуръа кунига қадар Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 42 жамоа аниқланган бўлади. Қолган 6 йўлланма 2026 йил март ойида ўтказиладиган плей-офф баҳслари орқали белгиланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!