24 август куни соат 12:05 да Андижон тумани “Саноат” МФЙ У.Юсупов кўчасида жойлашган тренажёр залида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида 112 тизими орқали Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган. Хабарга асосан, соат 12:08 да Ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 12:26 да батамом ўчирилган.
Ёнғин натижасида бинонинг том қисми ёниб зарарланган.
Вилоят ФВБ хабарига кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган.
Ҳозирда ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!