Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 июль куни телефон орқали мулоқотда Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевни таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва узоқ умр тилади.
Давлатимиз раҳбари Нурсултон Назарбоевнинг замонавий Қозоғистоннинг барпо этилиши, Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни илгари суриш ҳамда Ўзбекистон – Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссасини алоҳида эътироф этди.
Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги мустаҳкам дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро кўмак ришталарига асосланган кўп қиррали ҳамкорликнинг бугун юқори суръатда ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!