Мексиканинг Веракрус штатида ўғирлаб кетилган журналист Роксана Гусманнинг қолдиқлари топилди. Reuters маълумотига кўра, у жорий йилнинг 2 июнь куни қуролланган ва ниқобли шахслар томонидан уйидан ўғирлаб кетилган.
Тергов маълумотларига кўра, жиноятчилар журналистни ўлдиргач, жасадини ёнилғи тўлдирилган бочкада ёқиб юборишга уринган. Кейинчалик ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳовлидан суяк қолдиқларини топган ва суд-тиббий экспертиза улар Роксана Гусманга тегишли эканини тасдиқлаган.
Ушбу жиноят юзасидан саккиз нафар гумонланувчи, жумладан тўрт нафар полиция ходими қўлга олинган. Терговга кўра, улар жиноий гуруҳга логистик ва бошқа ёрдам кўрсатганликда гумон қилинмоқда.
Article 19 ташкилоти маълумотига кўра, жорий йилда Мексикада касбий фаолияти билан боғлиқ ҳолда камида икки журналист ўлдирилган. Ташкилот мамлакат журналистлар учун ҳали ҳам дунёдаги энг хавфли ҳудудлардан бири бўлиб қолаётганини қайд этмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!