4 июль куни Марокаш миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати нимчорак финалида Канадани 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди. Хюстон шаҳридаги учрашувда Аззедин Унаи 50 ва 82-дақиқаларда дубль қайд этган бўлса, Суфён Раҳими 90+8-дақиқада ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Шу тариқа, Марокаш чорак финалда Франция билан тўқнаш келади.
Французлар нимчорак финалда Парагвайни 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Икки жамоа ўртасидаги баҳс 9 июль куни бўлиб ўтади. Учрашувнинг биринчи бўлимида қизиқарли статистика қайд этилди: дарвоза томон аниқ йўналтирилган 5 та зарбага қарши ҳакам 6 та сариқ карточка кўрсатди. Бу Жаҳон чемпионатлари тарихида биринчи бўлимда сариқ карточкалар сони аниқ зарбалардан кўп бўлган илк ҳолат сифатида қайд этилди. Маълумот учун, Канада ушбу мундиалда ўз тарихидаги энг яхши натижасини қайд этди. Марокаш эса кетма-кет иккинчи мундиалда ҳам плей-оффда муваффақиятли иштирок этишда давом этмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!