Сурхондарё вилоятида Амударё орқали дрон ёрдамида гиёҳвандлик воситасини Ўзбекистон ҳудудига олиб ўтишга уриниш бартараф этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ДХХнинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, Чегара қўшинлари ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида афғонистонлик номаълум шахслар дрон орқали наркотик моддани мамлакат ҳудудига олиб киришга урингани аниқланган.
Кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу ноқонуний ҳаракат ўз вақтида тўхтатилиб, учувчисиз учиш аппаратига маҳкамланган 2 кг 32 грамм опий гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!