Қозоғистон Энергетика вазирлиги бензин, дизел ёқилғиси ҳамда қатор нефт маҳсулотлари экспортига қўйилган чекловни яна олти ойга узайтиришни таклиф қилди. Лойиҳага кўра, Евросиё иқтисодий иттифоқи давлатлари учун тақиқ 2026 йил 22 ноябрдан 2027 йил 22 майгача, иттифоққа кирмайдиган мамлакатлар учун эса 2027 йил 1 январдан 30 июнгача амал қилади. Чеклов бензин ва дизелдан ташқари авиакеросин, газойл, енгил дистиллятлар, битум, толуол ҳамда ксилолни ҳам қамраб олади.
Шу билан бирга, гуманитар юклар ва ҳукумат қарорлари асосида амалга ошириладиган махсус етказиб беришлар ушбу тақиқдан мустасно бўлади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон расмийлари Россиядан бензин етказиб бериш бўйича расмий сўров келиб тушмаганини маълум қилиб, бу борадаги хабарларни рад этган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!