$
12694.97 UZS
40.84
161.60 UZS
0.42
14878.50 UZS
60.51
37° Кечаси 24°

Ўзбекистон Президенти ва Қатар Амири музокара ўтказди

14:52 / 06.06.2023

Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг музокаралари бўлиб ўтди.

Сиёсий мулоқот ва маданий-гуманитар алмашинувни янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув аввалида Қатар Амири Шавкат Мирзиёевга таклиф ҳамда Қатар делегациясига кўрсатилаётган илиқ ва самимий қабул учун миннатдорлик билдирди.

Дипломатик муносабатлар тарихида биринчиси бўлган ушбу олий даражадаги ташриф икки томонлама ҳамкорликда янги босқични бошлаб бериши ҳамда уни кенг қамровли шериклик даражасига кўтаришга хизмат қилиши қайд этилди.

“Биз Қатарни нафақат Яқин Шарқ минтақасида, балки бутун араб-мусулмон оламида ўзимизнинг истиқболли ҳамкоримиз сифатида биламиз. Сиз билан сўнгги йиллардаги мулоқотларимиз боис муносабатларимизда катта силжиш кузатилмоқда”, – деди Мирзиёев.

Жорий йилда Тошкент шаҳрида Қатар элчихонаси очилгани икки томонлама ҳамкорликни фаол илгари суришда муҳим ўрин тутгани таъкидланди. Қатар томони Доҳада Ўзбекистон элчихонаси очилиши ушбу жараёнга кучли суръат бағишлашига ишонч билдирди.

Томонлар ўзаро савдо кўрсаткичларини ошириш, қўшма инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини амалга оширишга тайёр эканликларини таъкидладилар.

Қатарнинг етакчи компаниялари энергетика, газ-кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма, логистика, туризм ва бошқа тармоқларда умумий қиймати 12 миллиард доллардан зиёд йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этиши юзасидан келишувга эришилди.

Истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида шу йил сентябрь ойида Ўзбекистон-Қатар инвестиция форумини ўтказиш ҳамда қўшма лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини яратиш масаласини кўриб чиқиш таклиф этилди.

Давлат раҳбарлари Марказий Осиёни Кўрфаз мамлакатлари билан боғлайдиган энг қисқа, ишончли ва хавфсиз йўлакларни шакллантириш муҳимлигини қайд этдилар.

Маданият, таълим ва туризм соҳаларидаги алмашинувларни фаоллаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, шу жумладан биргаликда маданият кунлари, концерт дастурлари, кўргазмалар, ҳунармандчилик ва пазандачилик намойишларини ўтказишга келишиб олинди. Мамлакатлар пойтахтлари ўртасида йўлга қўйилиши режалаштирилаётган мунтазам авиақатновлар ишбилармонлик алоқалари ва ўзаро сайёҳлар оқимининг ортишига хизмат қилиши таъкидланди.

Глобал ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Томонлар Афғонистонга нисбатан прагматик сиёсат юритилиши, мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш ва афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатилиши муҳимлигини таъкидладилар.

Шу маънода, Трансафғон темир йўлини барпо этиш бўйича стратегик лойиҳани амалга оширишни биргаликда илгари суриш истиқболлари кўриб чиқилди.

Учрашув сўнгида шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний давлатимиз раҳбарини Қатарга ташриф билан келишга таклиф қилди.

“Музокаралар конструктив, очиқ ва ишончли руҳда ўтди”, – дейилади хабарда.

 


Бу ҳам қизиқ

Андижонда жиҳодчиларнинг яширин жамоаси аниқланди

Андижонда жиҳодчиларнинг яширин жамоаси аниқланди

Жорий йилнинг май ойида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган тадбирлар давомида жиҳодчилар диний экстре…
11:57 / 28.06.2025
30 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

30 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

30 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Ке…
16:57 / 29.06.2025
UFC 317. Илия Топурия Чарлз Оливейрани биринчи раундда нокаутга учратди

UFC 317. Илия Топурия Чарлз Оливейрани биринчи раундда нокаутга учратди

Топурия енгил вазннинг янги чемпионига айланди.
10:06 / 29.06.2025
1 июлдан Тошкент-Чорвоқ йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади

1 июлдан Тошкент-Чорвоқ йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади

Йўналишда нақд пулда ва банк карталари орқали тўлов амалга ошириш имконияти мавжуд.
13:11 / 29.06.2025
Андижонда аҳоли хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлди

Андижонда аҳоли хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
17:34 / 29.06.2025
“Бўзсув” каналига тушиб кетган эркак қутқарилди

“Бўзсув” каналига тушиб кетган эркак қутқарилди

Хабарга асосан, зудлик билан айтилган манзилга бир гуруҳ қутқарувчилар етиб бориб, фуқарони соғ-саломат қутқариб олишган.
10:39 / 28.06.2025
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан қутлади

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан қутлади

Туркман халқининг миллий етакчиси Ўзбекистон Президентига Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг саломини етказди.
16:24 / 29.06.2025
Тошкентда қарийб 2 млрд сўмлик газдан ўғринча фойдаланган новвойхона ва кафель цехи аниқланди

Тошкентда қарийб 2 млрд сўмлик газдан ўғринча фойдаланган новвойхона ва кафель цехи аниқланди

Тошкент вилоятида 1,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлар аниқланди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ…
13:08 / 28.06.2025
Халқаро қидирувда бўлган шахс Полшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Халқаро қидирувда бўлган шахс Полшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

“Ўзбекистонда жиноят содир этгани учун халқаро қидирувга берилган А.А. Полшадан мамлакатимизга экстрадиция қилинди”, – деб х…
17:00 / 28.06.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!