Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги қатор халқаро молиявий ташкилотлари билан ҳамкорликда 2022–2026 йилларда Ўзбекистон Республикасида камбағалликни қисқартириш стратегияси лойиҳасини ишлаб чиқди.
Қарор лойиҳаси аҳолининг камбағал қатламига ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатиш орқали камбағаллик даражасини кескин қисқартириш, ижтимоий ҳимоя тизимини янада такомиллаштириш, камбағалликни қисқартиришда илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш, аҳолининг камбағал ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатиш жараёнининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш каби мақсадларда ишлаб чиқилган.
Қарор лойиҳасида 2022-2026 йилларда қуйидаги устуворликларни амалга ошириш орқали камбағалликни қисқартиришга комплекс ёндашувни жорий этиш назарда тутилган:
– макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш орқали аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш;
– ижтимоий ҳимоя тизимини янада такомиллаштириш;
– инсон капиталидан самарали фойдаланиш;
– кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш;
– ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш;
муҳандислик-инфратузилма объектларини яхшилаш;
– аҳолини муқобил энергиядан фойдаланиш имкониятларини янада ошириш;
– атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик барқарорликка эришиш.
Шу билан бирга, қарор билан Ўзбекистон Республикасида камбағалликни қисқартиришнинг устувор йўналишларини белгилаш ва амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши тасдиқланади.
Қайд этилишича, мазкур қарор лойиҳаси 50 та вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган.
2022–2026 йилларга мўлжалланган мазкур стратегияни амалга ошириш натижасида (2020 йилга нисбатан):
– ЯИМ ўсиш суръатини 1,5 баробарга оширишга;
– Аҳоли жон бошига ЯИМни 1,4 баробарга оширишга;
– Камбағаллик чегарасини амалдаги 440 минг сўмдан 683,2 минг сўмгача кўтаришга (1,6 баробар);
– Ишсизлик даражасини эса 2 баробарга камайтиришга эришилиши назарда тутилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!