Бугун, 24 ноябрь куни соат 16:03 да Тошкент шаҳар Яшнoбод тумани “Бунёдкор” МФЙ, Фарғона йўли кўчасида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар берилган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 16:08 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 16:12 да қуршаб олинган ва соат 16:28 да ёнғин ўчирилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.
Хабарда, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!