Ўзбекистон Статистика агентлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистонга ўтган 8 ойда қарийб 2,6 миллион дона мобил телефон импорт қилинган.
Агентликнинг 2024 йил январь-сентябрь ойларида ўтказилган уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган мобил телефонлар сони ўртача 365 тани ташкил этган.
Демак, ҳар бир оилага 3,5 тадан телефон тўғри келмоқда.
Ушбу кўрсаткич ўтган йилларда қуйидагича бўлган:
2010 йилда — 145 та;
2015 йилда — 234 та;
2020 йилда — 287 та.
Ўзбекистонга жорий йилнинг сўнгги 8 ойида қиймати 236 миллион 200 минг долларга тенг бўлган қарийб 2,6 миллион дона мобил телефон импорт қилинган. Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 318 минг 579 тага ошган.
Энг кўп импорт қилган давлатлар:
Хитой – 2,1 млн дона;
Ветнам – 405,5 минг дона;
Ҳиндистон – 70,3 минг дона;
Гонконг – 27,1 минг дона;
БАА – 3,4 минг дона.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!