$
12910.15 UZS
-14.77
159.78 UZS
-0.16
14660.77 UZS
40.1
30° Кечаси 17°

Ўзбекистонда ҳарбий хизматчилар мақомини белгилашга оид қонун лойиҳаси эълон қилинди

13:07 / 02.11.2023

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги “Ҳарбий хизматчилар мақоми ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Ушбу қонуннинг мақсади ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирлик ва идоралар, бошқа органлар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчиларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, жавобгарлиги ва ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ чекловларни, шунингдек, ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматдан бўшатилган фуқаролар ҳамда уларнинг оила аъзоларини ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Қонун лойиҳаси билан:

ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирлик ва идоралар, бошқа органлар ва ташкилотларнинг оддий аскар, сержант ва офицерлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчиларини ҳамда уларнинг оила аъзоларини;

олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари (тингловчилари)ни;

муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиларини;

сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиларини;

ҳарбий йиғинни ўтаётган резервдаги ва захирадаги ҳарбий хизматга мажбурларни;

ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан муҳофаза қилиш белгиланмоқда ҳамда шу каби бошқа асосий масалаларни тартибга солиш назарда тутилмоқда.

“Ҳарбий хизматчилар мақоми ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси 4 та боб, 38 та моддадан иборат.

Биринчи бобда умумий қоидалар, иккинчи бобда ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари белгиланган. Учинчи бобда ҳарбий хизматчиларнинг мажбуриятлари ва жавобгарлиги, тўртинчи бобда якунловчи қоидалар ёритилган.


Бу ҳам қизиқ

Хитой компанияси Сурхондарёда пахта етиштириш бўйича 95 миллион доллар инвестиция киритади

Хитой компанияси Сурхондарёда пахта етиштириш бўйича 95 миллион доллар инвестиция киритади

Хитойнинг Jiangsu World Group корпорацияси Сурхондарё вилоятидаги пахта етиштириш ва қайта ишлаш бўйича автоматлаштирилган к…
20:25 / 08.05.2025
Марказий банк сохта маълумот тарқатувчилардан огоҳлантирди

Марказий банк сохта маълумот тарқатувчилардан огоҳлантирди

Марказий банк жисмоний шахсларга кредитлар ажратмайди ҳамда молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмайди.
12:19 / 08.05.2025
Андижонда Фарғона канали қирғоқлари шикастланиши натижасида хонадонларни сув босди

Андижонда Фарғона канали қирғоқлари шикастланиши натижасида хонадонларни сув босди

Айни пайтда вилоят Норин Қорадарё Ирригация тизимлари бошқармаси томонидан сув буткул тўхтатилган.
13:06 / 08.05.2025
Тошкент шаҳридаги маҳаллалардан бири вақтинча газсиз қолади

Тошкент шаҳридаги маҳаллалардан бири вақтинча газсиз қолади

Таъмирлаш ишлари туфайли Сергели тумани “Номданак” МФЙнинг айрим ҳудудларига 8 май куни соат 10:00 дан 18:00 гача табиий газ…
10:56 / 08.05.2025
Самарқандда “заправка”даги ёнғин сабаб икки киши ҳалок бўлди

Самарқандда “заправка”даги ёнғин сабаб икки киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, чақнаш оқибатида 2 фуқаро ҳалок бўлган.
09:34 / 09.05.2025
АҚШ Хитой товарларига божларни 54 фоизгача пасайтирмоқчи

АҚШ Хитой товарларига божларни 54 фоизгача пасайтирмоқчи

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Пекин билан музокаралар чоғида Хитой импортига 145 фоизлик божларни 50-54 фоизгача ка…
22:00 / 09.05.2025
ЕЧЛ. “ПСЖ” иккала баҳсда ҳам “Арсенал” устидан ғалаба қозониб финалга йўл олди

ЕЧЛ. “ПСЖ” иккала баҳсда ҳам “Арсенал” устидан ғалаба қозониб финалга йўл олди

7 майдан 8 май санасига ўтар кечаси Европа Чемпионлар Лигасининг иккинчи ярим финал баҳси бўлиб ўтди. Париж шаҳридаги “Парк …
10:05 / 08.05.2025
Ўзбекистон Ҳиндистон ва Покистонни вазминликка ва дипломатик мулоқотга чақирди

Ўзбекистон Ҳиндистон ва Покистонни вазминликка ва дипломатик мулоқотга чақирди

"Ўзбекистон Ҳиндистон ва Покистонни вазминликка ва дипломатик мулоқотга чақирди
08:31 / 08.05.2025
Tashkent Tech номли янги техника университети ташкил этилади

Tashkent Tech номли янги техника университети ташкил этилади

Президент топшириғига биноан амалга оширилаётган лойиҳа ёшлар ўртасида техника таълими нуфузини оширишга қаратилган.
11:08 / 08.05.2025
Ўзбекистонга апрель ойида бир миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди

Ўзбекистонга апрель ойида бир миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди

Ўзбекистонда 2025 йил апрель ойида сайёҳлар сони бўйича рекорд қайд этилди. Бир ой ичида бир миллиондан ортиқ чет элликлар м…
09:06 / 08.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!