$
12634.34 UZS
-18.98
162.37 UZS
0.48
14821.34 UZS
-0.76
36° Кечаси 23°

Ўзбекистонда реновация дастури асосида 17 мингта эски уйлар ўрнида замонавий уйлар қурилади

15:29 / 09.04.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Сўнгги саккиз йилда Ўзбекистон аҳолиси 6 миллионга кўпайиб, шу даврда ярим миллионга яқин хонадонлар барпо этилган. Жумладан, ўтган йили 100 минг хонадондан иборат кўп қаватли уй қурилган бўлса, бу йил янада кўп – 130 мингдан ортиқ хонадон режа қилинган.

Яқин йилларда мамлакат аҳолиси сони 40 миллион нафарга етиши кутилмоқда. Бундай ўсишда йилига 140-150 минг хонадонга талаб пайдо бўлади. Бу ҳар йили қўшимча 2 минг гектар ер керак, дегани. Лекин ер майдонлари ҳам чекланган.

Бундай ҳолатда реновация дастури қўл келади. Масалан, республикада 17 мингта 2-3 қаватли эски уйлар бор. Улардаги шароит, муҳит бугунги замонга муносиб эмас. Электр, газ, сув ва бошқа инфратузилмалар эскирган, кўпларида оқова тармоғи ҳам йўқ. 

Шуларнинг ўрнида замонавий уйлар қурилса, ҳозиргидан 3 баробар кўп аҳоли жойлашади. Асосийси, хонадонларда янги коммуникация, иссиқ ва совуқ сув, оқова тармоғи бўлади. Одамлар озода, шинам ва файзли шароитларда яшайди. Бу орқали минглаб оилаларнинг турмуш даражаси ўсади, муҳими, улар ушбу шароитларни илк бор ўзлари ўсиб-улғайган жойда ҳис этишни бошлайди.

Яна бир муҳим томони – энергия тежамкорлик масаласи. Турар жойлар яхлит бўлса, инфратузилма тармоқлари, энергия кам сарфланади.

Ҳозиргача бу борада ягона ҳужжат йўқ эди. Шу боис, хорижий тажриба асосида, “Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Тақдимотда реновация тизимининг ҳуқуқий, молиявий ва ташкилий томонлари кўриб чиқилди.

Бундай дастурлар 3 босқичда амалга оширилиши кўзда тутилмоқда. Аввал, шаҳар ва туманларда реновацияга мос ҳудуд танланиб, лойиҳа ишлаб чиқилади. Мулкдорларга янги уй ёки компенсациялар таклиф қилинади. Барча мулкдорлар билан келишувлар яккама-якка, нотариал тартибда тасдиқланади. Лойиҳалар учун ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади.  

 Иккинчи босқичда реновация дастури ҳудудий ва республика кенгашлари томонидан кўриб чиқилиб, қурилиш ташкилоти аниқланади. Учинчи босқичда уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилади.

Реновацияга тушган ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти ҳам ошади. Янги уйларнинг 1-2-қаватларида савдо, хизмат кўрсатиш ва кичик ишлаб чиқаришлар бўлади. Шунингдек, бу тизим орқали 20 минг гектар ер тежалиши ҳисоб-китоб қилинган.

Хусусан, биринчи босқичда реновация асосида 20 минг хонадон қурилиши мўлжалланган. 

Мирзиёев бундай лойиҳаларни, аввало, у ерда яшовчиларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, тизимли ва адолатли амалга ошириш зарурлигини таъкидлади. Шу мақсадда мутасаддилар, туман ҳокимлари ва уларнинг тегишли ўринбосарлари реновация тартиб-қоидалари ва ишни тўғри ташкил қилиш чоралари бўйича қўшимча ўқитилиши айтилди.

Реновация ҳудудларини инфратузилма билан таъминлаш, девелопер ва қурувчи ташкилотлар ишини мувофиқлаштириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

 



														
														Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фарғона вилояти ИИБ ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
17:31 / 13.07.2025

														
														Сурхондарёда икки бош морхўр овлаган шахслар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

Сурхондарёда икки бош морхўр овлаган шахслар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

Улар овлаган бурама шохли эчкилар “Қизил китоб”га киритилган бўлган.
16:47 / 13.07.2025

														
														Ўзбекистонда суғуртанинг қайси тури кўпроқ қўлланилмоқда?

Ўзбекистонда суғуртанинг қайси тури кўпроқ қўлланилмоқда?

Ўзбекистонда суғуртанинг қайси тури кўпроқ қўлланилиши маълум қилинди.
15:06 / 13.07.2025

														
														Фарғонада Gentra ҳайдовчиси танишини қасддан босиб кетди

Фарғонада Gentra ҳайдовчиси танишини қасддан босиб кетди

Жабрланувчи шифохонада вафот этган.
11:28 / 13.07.2025

														
														“Мазкур ҳолатлар мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ ҳаракат” – Қўнғиротбой Шарипов

“Мазкур ҳолатлар мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ ҳаракат” – Қўнғиротбой Шарипов

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири таълим тизимидаги коррупция ҳолатига муносабат билдирди.
10:00 / 13.07.2025

														
														13 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

13 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 20–23 даража илиқ, кундузги ҳарорат эса 35–38 даража бўлади
23:13 / 12.07.2025

														
														ДХХ тезкор тадбир давомида ноқонуний психотроп моддалар савдосига чек қўйди

ДХХ тезкор тадбир давомида ноқонуний психотроп моддалар савдосига чек қўйди

Фарғонадаги тадбирда кучли таъсир кўрсатувчи дори воситаларининг фаолиятига чек қўйилди
22:54 / 12.07.2025

														
														Ташқи ишлар вазири ўринбосари Япония элчиси билан учрашди

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Япония элчиси билан учрашди

Учрашувда кун тартибидаги бир қанча масалалар муҳокама қилинди
19:01 / 12.07.2025

														
														Ўзбекистон 10,6 млн долларлик қуритилган ўрик экспорт қилган

Ўзбекистон 10,6 млн долларлик қуритилган ўрик экспорт қилган

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,8 минг тоннага ёки 36 % га ошган
18:10 / 12.07.2025

														
														Тахтиқорача довони орқали пулли туннель қурилиши бўйича шартнома имзоланади

Тахтиқорача довони орқали пулли туннель қурилиши бўйича шартнома имзоланади

Туннель қурилишидаги асосий мураккабликлар геологик шароит ва тоғлик ҳудудда иш олиб бориш билан боғлиқ.
18:01 / 12.07.2025

Бу ҳам қизиқ

Финландияда собиқ Вагнер ҳарбий ташкилотининг аскари ҳибсга олинди

Финландияда собиқ Вагнер ҳарбий ташкилотининг аскари ҳибсга олинди

У мамлакатдан сиёсий бошпана сўраган
20:57 / 12.07.2025
Саудия Арабистони Россия ва АҚШ музокараларига воситачилик қилишга тайёр

Саудия Арабистони Россия ва АҚШ музокараларига воситачилик қилишга тайёр

Саудия Арабистони жаҳон ҳамжамиятига келишувга эришиш учун ҳамма нарсани қилмоқда ва Россия-Америка мулоқоти учун платформа …
11:02 / 12.07.2025
Тошкент ва Фарғонада ОТМга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган ўқитувчилар ушланди

Тошкент ва Фарғонада ОТМга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган ўқитувчилар ушланди

Ҳозирда мазкур ўқитувчиларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
09:16 / 12.07.2025
“Мазкур ҳолатлар мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ ҳаракат” – Қўнғиротбой Шарипов

“Мазкур ҳолатлар мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ ҳаракат” – Қўнғиротбой Шарипов

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири таълим тизимидаги коррупция ҳолатига муносабат билдирди.
10:00 / 13.07.2025
Путин АҚШдан санкциялар кутмоқда

Путин АҚШдан санкциялар кутмоқда

Американинг The New York Times нашри ёзишича, Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Доналд Трампнинг Москвага қарш…
12:22 / 12.07.2025
Бахтиёр Саидов Афғонистон ташқи ишлар вазири билан учрашди

Бахтиёр Саидов Афғонистон ташқи ишлар вазири билан учрашди

Учрашувда кўплаб долзарб масалалар муҳокама қилинди
21:23 / 11.07.2025
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 70 млрд долларга яқинлашди

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 70 млрд долларга яқинлашди

Жорий йилнинг I чорагида Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарз ҳажми 68,4 млрд долларни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Марказий банкни…
16:59 / 12.07.2025
Қўшни давлатларда куйдирги тарқалди: Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда?

Қўшни давлатларда куйдирги тарқалди: Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда?

Сўнгги вақтларда қўшни республикалар, хусусан Тожикистон ва Қозоғистонда ҳайвонлар ўртасида куйдирги билан касалланиш ҳолатл…
15:55 / 12.07.2025
Янги Каледония давлати тузилади

Янги Каледония давлати тузилади

Бу ҳақда Франция президенти Эммануэл Макрон Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
09:27 / 13.07.2025
ДХХ тезкор тадбир давомида ноқонуний психотроп моддалар савдосига чек қўйди

ДХХ тезкор тадбир давомида ноқонуний психотроп моддалар савдосига чек қўйди

Фарғонадаги тадбирда кучли таъсир кўрсатувчи дори воситаларининг фаолиятига чек қўйилди
22:54 / 12.07.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!