Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 385,5 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.
Автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 33,5 фоизга ошган.
2023 йилнинг январь-март ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми автомобиль бензини – 385,5 минг тонна, кўмир – 989,1 минг тонна, нефть – 195,5 минг тонна, газ конденцати – 319,5 минг тонна, автобус – 200 дона, юк автомобиллари – 557 дона, автомобиль двигателлари – 44,2 минг дона ҳамда енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) – 50 018 донани ташкил этган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!