Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 15 сентябрда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, 16–18 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15–16 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 15–17 сентябрда 20-25 даража, 18 сентябрда 23-28 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 15 сентябрда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, 16–18 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15–16 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15 сентябрда 12-17 даража, 16–18 сентябрда 10-15 даража, кундузи 15 ва 18 сентябрда 23-28 даража, 16–17 сентябрда 20-25 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 15 сентябрда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 16 сентябрда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, фақат Самарқанд вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. 17–18- сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15–16 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 15 сентябрда кечаси 15-20 даража, кундузи 23-28 даража, 16–18 сентябрда кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даражагача пасаяди.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-16 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–17 сентябрда 12-17 даража, 18 сентябрда 10-15 даража, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 15 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Наманган вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 16–18 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15–16 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 15 сентябрда кечаси 15-20 даража, кундузи 23-28 даража бўлади,16–18 сентябрда кечаси 10-15 даражагача, кундузи 20-25 даражагача пасаяди.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15 сентябрда кечаси 10-15 даража, кундузи 18-23 даража бўлади, 16–18 сентябрда кечаси 5-10 даражагача, кундузи 10-15 даражагача пасаяди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!