$
11987.16 UZS
13.68
₽
146.29 UZS
-0.3
€
13393.25 UZS
-43.39
31° Кечаси 18°

Ўзбекистонда йиртқич ва заҳарли ҳайвонларни уй шароитида сақлашга тақиқ қўйилиши мумкин

14:34 / 28.04.2022

“Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун 43-моддасида ёввойи ҳайвонларни ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақлашга Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси рухсатномаси асосида йўл қўйилиши белгиланган.

Қўмитанинг таъкидлашича, қонунчилик ҳужжатларида фуқаролар томонидан ёввойи йиртқич ва заҳарли ҳайвонларни уй шароитида сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш масаласи ҳуқуқий тартибга солинмасдан қолмоқда.

Шу боис, мазкур қонуннинг 43-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ ёввойи йиртқич ва заҳарли ҳайвонларни сақлаш ҳамда фойдаланиш тақиқланади.

Бундан ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Яъни, юридик шахс мақомига эга бўлган ҳайвонот боғлари, террариумлар, цирклар, океанариумлар, дельфинарийлар ва табиий питомниклар ҳамда илмий ва ўқув мақсадлари учун илмий ва таълим ташкилотлари ёввойи йиртқич ва заҳарли ҳайвонларни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси рухсатномаси асосида, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишган ҳолда ташкил этиладиган махсус питомникларда сақлаши ҳамда фойдаланиши мумкин.

Шунингдек, мазкур қонуннинг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари доирасига “сақлаш ва фойдаланиш тақиқланган ёввойи йиртқич ва заҳарли ҳайвонларни рўйхатини тасдиқлаш” ҳам киритилмоқда.

Маълумот учун, Қозоғистон, Россия Федерацияси ва Беларусь Республикасида Ҳукумат ёки экология соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан тасдиқланган рўйхатда назарда тутилган ёввойи йиртқич ва заҳарли ҳайвонларни ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақлаш тақиқланган.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Ўзбекистонда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Хива, Нурафшон, Улуғнор, Тошкент ва Оҳангарон туманлари ҳамда Тошлоқ тумани…
09:41 / 09.11.2026
Ўзбекистонда газ ва кўмир тақсимоти устидан назорат кучайтирилади

Ўзбекистонда газ ва кўмир тақсимоти устидан назорат кучайтирилади

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумида аҳолига ажратилган газ ва кўмир маҳсулотларини ўз вақтида ҳамда тўлиқ етказиб бериш устидан н…
14:32 / 06.11.2026
Польшада шаҳар марказида отишма содир бўлди

Польшада шаҳар марказида отишма содир бўлди

7 ноябрь куни Польшадаги Краков шаҳрининг Бош бозор майдонида отишма содир бўлди.
10:38 / 08.11.2026
Беҳруз Каримов жамоаси Конференциялар лигасида пешқадамга айланди

Беҳруз Каримов жамоаси Конференциялар лигасида пешқадамга айланди

Швейсариянинг “Лугано” клуби УЭФА Конференциялар лигасининг 5 ноябрь куни бўлиб ўтган учрашувида Литванинг “Kauno Žalgiris” …
14:24 / 06.11.2026
Ўзбекистонда маҳаллий маиший техника хариди учун 18 фоизли кредитлар ажратилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда маҳаллий маиший техника хариди учун 18 фоизли кредитлар ажратилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда маҳаллий ишлаб чиқарилган маиший техникаларни харид қилиш учун янги истеъмол кредитлари механизми йўлга қўйилиш…
13:45 / 09.11.2026
Умрага юборишни ваъда қилиб, фуқаролардан қарийб 7 минг доллар олган шахслар ушланди

Умрага юборишни ваъда қилиб, фуқаролардан қарийб 7 минг доллар олган шахслар ушланди

Самарқанд ва Гулистон шаҳарларида фуқароларни ноқонуний равишда Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан жами 6 995 долл…
14:28 / 09.11.2026
Қирғизистонда дунёдаги энг узун шиша кўприк қурилади

Қирғизистонда дунёдаги энг узун шиша кўприк қурилади

Қирғизистоннинг «Ала-Арча» миллий боғида узунлиги 732 метр бўлган осма шиша кўприк қуриш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда миллий …
10:32 / 08.11.2026
Ўзбекистонда банкоматлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистонда банкоматлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистонда банкоматларга бўлган ички талабни қондириш мақсадида уларни маҳаллий ишлаб чиқариш имкониятлари ўрганилади. Бу …
15:57 / 09.11.2026
Тошкентда ҳаво сифати “яшил” даражага кўтарилди

Тошкентда ҳаво сифати “яшил” даражага кўтарилди

Тошкент шаҳрида 6 ноябрга ўтар кечаси ёмонлашган атмосфера ҳавоси сифати тонгга келиб яхшиланди. Миллий ҳаво сифати индекси …
16:13 / 06.11.2026
Тошкент вилоятидаги саноат корхонаси ҳавони ифлослантириб келаётганлиги аниқланди

Тошкент вилоятидаги саноат корхонаси ҳавони ифлослантириб келаётганлиги аниқланди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Экополиция ходимлари томонидан Бекобод шаҳридаги “М.К.” корхонаси фаолияти ўргани…
12:11 / 07.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!