$
11987.16 UZS
13.68
₽
146.29 UZS
-0.3
€
13393.25 UZS
-43.39
31° Кечаси 18°

Тошкентдаги III Ўзбекистон – Россия медиа форумида ҳамкорликнинг тўрт устувор йўналиши белгиланди

15:41 / 09.11.2026

Тошкент шаҳридаги “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиа форумида икки мамлакат ўртасидаги ахборот соҳасидаги ҳамкорлик, медиа хавфсизлиги ва рақамли технологияларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Икки кунлик анжуманда давлат идоралари, етакчи медиа ташкилотлари, IT сектори ва креатив индустрия вакилларидан 200 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашмоқда.

Форумнинг очилиш маросими ва ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи – Президент матбуот котиби Шерзод Асадов нутқ сўзлади. У Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги медиа ҳамкорликни ривожлантиришда ўзаро ишонч, тажриба алмашиш ва профессионал алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.

Тадбирда Ўзбекистон медиа маконида амалга оширилган ўзгаришлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Қайд этилишича, мамлакатда фаолият юритаётган қарийб 2 700 та оммавий ахборот воситасининг 67 фоизи хусусий секторга тегишли. Жорий йилда 15 минг номдаги китоб 60 миллион нусхадан ортиқ ададда чоп этилган. Интернет қамрови эса 94 фоизга етган.

Шунингдек, мамлакатда фаол контент истеъмолчилари сони 32,7 миллиондан ошгани, йил давомида Контент маркази томонидан тайёрланган 26 мингдан ортиқ медиа маҳсулот қарийб 2 миллиард марта томоша қилингани таъкидланди. Миллий медиабанк ҳам ишга туширилиб, Ўзбекистон ҳақидаги фото ва видеоматериаллар очиқ фойдаланиш учун тақдим этилган.

Форумда дезинформация, сохта хабарлар ва сунъий интеллект ёрдамида яратилган deepfake контентларга қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шерзод Асадов ахборотнинг ҳаққонийлигини таъминлаш ва манипуляцияларнинг олдини олиш медиа ташкилотларининг муҳим вазифаларидан бири эканини қайд этди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги медиа ҳамкорликни ривожлантириш бўйича тўртта устувор йўналиш илгари сурилди. Булар журналистлар малакасини ошириш ва кадрлар тайёрлаш, дезинформацияга қарши биргаликда курашиш, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳасида қўшма ишланмаларни йўлга қўйиш, шунингдек, таҳририятлар, журналистлар ва блогерлар ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтиришдан иборат.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда дезинформацияга қарши курашиш бўйича махсус таълим платформаси орқали 11 минг нафар ёш мутахассис ўқитилган.

Форум доирасида тўртта панель сессияси, кибермаконда ахборот хавфсизлиги ва болаларни ҳимоя қилишга бағишланган махсус семинар ҳамда бизнес вакиллари ўртасида B2B музокаралари ўтказилмоқда.



														
														Тошкентдаги III Ўзбекистон – Россия медиа форумида ҳамкорликнинг тўрт устувор йўналиши белгиланди

Тошкентдаги III Ўзбекистон – Россия медиа форумида ҳамкорликнинг тўрт устувор йўналиши белгиланди

Тошкент шаҳридаги “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиа форумида икки мамлакат ўрта…
15:41 / 09.11.2026

														
														Самарқандда ишга жойлаштиришни ваъда қилган мактаб директори ушланди

Самарқандда ишга жойлаштиришни ваъда қилган мактаб директори ушланди

Самарқанд шаҳрида умумий ўрта таълим мактаби директори фуқарони ўқитувчи лавозимига ишга жойлаштириш эвазига 400 АҚШ доллари…
14:50 / 09.11.2026

														
														Умрага юборишни ваъда қилиб, фуқаролардан қарийб 7 минг доллар олган шахслар ушланди

Умрага юборишни ваъда қилиб, фуқаролардан қарийб 7 минг доллар олган шахслар ушланди

Самарқанд ва Гулистон шаҳарларида фуқароларни ноқонуний равишда Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан жами 6 995 долл…
14:28 / 09.11.2026

														
														Ўзбекистон 2030 йилга бориб мис ишлаб чиқаришни 500 минг тоннага етказмоқчи

Ўзбекистон 2030 йилга бориб мис ишлаб чиқаришни 500 минг тоннага етказмоқчи

Ўзбекистонда мис ишлаб чиқариш ҳажмини 2030 йилга қадар 500 минг тоннага етказиш режалаштирилган. Бу ҳақда Президент Шавкат …
13:58 / 09.11.2026

														
														Ўзбекистонда маҳаллий маиший техника хариди учун 18 фоизли кредитлар ажратилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда маҳаллий маиший техника хариди учун 18 фоизли кредитлар ажратилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда маҳаллий ишлаб чиқарилган маиший техникаларни харид қилиш учун янги истеъмол кредитлари механизми йўлга қўйилиш…
13:45 / 09.11.2026

														
														Ўзбекистон электротехника корхоналари халқаро молия институтларидан 80 миллион доллар жалб қилди

Ўзбекистон электротехника корхоналари халқаро молия институтларидан 80 миллион доллар жалб қилди

Ўзбекистоннинг бешта электротехника корхонаси ўз инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун Европа тикланиш ва тараққиёт бан…
13:38 / 09.11.2026

														
														Ўзбекистонда “1 минг муҳандис-конструктор” дастури бошланади

Ўзбекистонда “1 минг муҳандис-конструктор” дастури бошланади

Келгуси йилдан Ўзбекистонда “1 минг муҳандис-конструктор” дастурини амалга ошириш бошланади. Дастур доирасида маҳаллий мутах…
13:35 / 09.11.2026

														
														“NURA Electric” корхонасида 100 га яқин муҳандис ўз ишланмаларини амалиётга татбиқ этмоқда

“NURA Electric” корхонасида 100 га яқин муҳандис ўз ишланмаларини амалиётга татбиқ этмоқда

“NURA Electric” корхонасида муҳандислик ишланмалари ва дуал таълим тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ко…
13:31 / 09.11.2026

														
														Ўзбекистонда электротехника соҳасида 11,6 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилади

Ўзбекистонда электротехника соҳасида 11,6 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилади

Кейинги уч йил давомида Ўзбекистонда электротехника ва унга боғлиқ янги саноат йўналишларида умумий қиймати 11,6 миллиард до…
13:26 / 09.11.2026

														
														Тошкентда III Ўзбекистон – Россия медиа форуми бошланди

Тошкентда III Ўзбекистон – Россия медиа форуми бошланди

Айни пайтда Тошкент шаҳридаги “Hilton” меҳмонхонасида III Ўзбекистон – Россия медиа форуми ўз ишини бошлади. Ўзбекистон ва Р…
10:50 / 09.11.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда электротехника соҳасида 11,6 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилади

Ўзбекистонда электротехника соҳасида 11,6 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилади

Кейинги уч йил давомида Ўзбекистонда электротехника ва унга боғлиқ янги саноат йўналишларида умумий қиймати 11,6 миллиард до…
13:26 / 09.11.2026
Собиқ боксчи парашютдан сакраш вақтида вафот этди.

Собиқ боксчи парашютдан сакраш вақтида вафот этди.

Бокс бўйича собиқ Австралия чемпиони Жош Фредериксен 36 ёшида парашютдан сакраш вақтида вафот этди. Бу ҳақда “World Boxing N…
17:34 / 07.11.2026
Қирғизистон мактабларида қоғоз дарсликлар ўрнига планшетлар берилади

Қирғизистон мактабларида қоғоз дарсликлар ўрнига планшетлар берилади

Мамлакат президенти Садир Жапаров 5–6 йил ичида ўқувчиларни қоғоз китоблар ўрнига планшетлар билан таъминлаш режалаштирилаёт…
09:53 / 07.11.2026
Ўзбекистон 2030 йилга бориб мис ишлаб чиқаришни 500 минг тоннага етказмоқчи

Ўзбекистон 2030 йилга бориб мис ишлаб чиқаришни 500 минг тоннага етказмоқчи

Ўзбекистонда мис ишлаб чиқариш ҳажмини 2030 йилга қадар 500 минг тоннага етказиш режалаштирилган. Бу ҳақда Президент Шавкат …
13:58 / 09.11.2026
Ўзбекистонда газ ва кўмир тақсимоти устидан назорат кучайтирилади

Ўзбекистонда газ ва кўмир тақсимоти устидан назорат кучайтирилади

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумида аҳолига ажратилган газ ва кўмир маҳсулотларини ўз вақтида ҳамда тўлиқ етказиб бериш устидан н…
14:32 / 06.11.2026
Хотини ва 2,5 ёшли қизини ўлдирган эркак умрбод қамалди

Хотини ва 2,5 ёшли қизини ўлдирган эркак умрбод қамалди

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида хотинини ўлдириб, 2,5 ёшли қизига жинсий зўравонлик қилган ва унинг ҳам ҳаётига зомин бў…
08:53 / 06.11.2026
Самарқандда ишга жойлаштиришни ваъда қилган мактаб директори ушланди

Самарқандда ишга жойлаштиришни ваъда қилган мактаб директори ушланди

Самарқанд шаҳрида умумий ўрта таълим мактаби директори фуқарони ўқитувчи лавозимига ишга жойлаштириш эвазига 400 АҚШ доллари…
14:50 / 09.11.2026
“NURA Electric” корхонасида 100 га яқин муҳандис ўз ишланмаларини амалиётга татбиқ этмоқда

“NURA Electric” корхонасида 100 га яқин муҳандис ўз ишланмаларини амалиётга татбиқ этмоқда

“NURA Electric” корхонасида муҳандислик ишланмалари ва дуал таълим тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ко…
13:31 / 09.11.2026
Тошкентда 500 кВли “Ҳалқа” подстанцияси ишга туширилди

Тошкентда 500 кВли “Ҳалқа” подстанцияси ишга туширилди

7 ноябрь куни Тошкент шаҳрида 500 кВ кучланишли янги «Ҳалқа» подстанциясига кучланиш берилди. Бу ҳақда энергетика соҳасига о…
14:06 / 08.11.2026
Ўзбекистонда 132 та қурилиш ташкилоти шартномаларида харидорлар ҳуқуқларини чекловчи бандлар аниқланди

Ўзбекистонда 132 та қурилиш ташкилоти шартномаларида харидорлар ҳуқуқларини чекловчи бандлар аниқланди

Ўзбекистонда 132 та қурилиш ташкилотининг уй-жой сотиб олиш бўйича шартномаларида истеъмолчилар ҳуқуқларини чекловчи шартлар…
14:21 / 06.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!