Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Хива, Нурафшон, Улуғнор, Тошкент ва Оҳангарон туманлари ҳамда Тошлоқ туманида ўтказилган терговга қадар текширувларда электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ олтита ҳолат аниқланган. Мазкур ҳолатларда давлатга етказилган зарар жами 1 миллиард 281,5 миллион сўмни ташкил этган.
Аниқланишича, Хива шаҳрида “М.Д.” оилавий корхонаси масъуллари умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 542,3 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган. Нурафшон шаҳрида фуқаро М.А. томонидан худди шундай қоидабузарлик содир этилиб, 186,2 миллион сўмлик электр энергияси ноқонуний ишлатилган. Улуғнор туманида эса “З.Х.” номли ЙТТ автомобиль ювиш шохобчасини умумий электр тармоғига ноқонуний улаб, 116,3 миллион сўмлик электр энергиясидан фойдаланган.
Бундан ташқари, Тошкент туманида фуқаро К.О. хонадонида табиий газ тармоғига ноқонуний уланиб, 106 миллион сўмлик газдан фойдаланган. Оҳангарон туманида фуқаро У.И. дала ҳовлисида газ ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиш орқали 219,2 миллион сўмлик, Тошлоқ туманида фуқаро Р.Д. эса умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ноқонуний уланиш орқали 111,5 миллион сўмлик табиий газдан фойдалангани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда ҳолатлар бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!