Самарқанд ва Гулистон шаҳарларида фуқароларни ноқонуний равишда Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан жами 6 995 доллар ва 1,2 миллион сўм олган икки шахс ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳрида ички туризм соҳасида фаолият юритувчи сайёҳлик фирмаси ходими тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз уч нафар фуқарони Умра зиёратига юборишни ваъда қилган. Бунинг эвазига ҳар бир кишидан 1 200 доллардан, жами 3 600 доллар талаб қилган. У пулни олаётган вақтида тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан ушланди.
Гулистон шаҳрида эса 1974 йилда туғилган шахс Тошкентда фаолият юритувчи турфирмадан фойдаланиш орқали уч нафар фуқарони Саудия Арабистонига ноқонуний юборишни ваъда қилган. У бунинг эвазига 3 300 доллар ва 1,2 миллион сўм олган вақтида ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!