Швейсариянинг “Лугано” клуби УЭФА Конференциялар лигасининг 5 ноябрь куни бўлиб ўтган учрашувида Литванинг “Kauno Žalgiris” жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ғалабадан сўнг “Лугано” мусобақа жадвалида пешқадамга айланди.
“Лугано” сафида тўп сураётган Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Беҳруз Каримов баҳсни асосий таркибда бошлади ва майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Учрашув давомида футболчи битта голли узатмани амалга оширди.
Мезбонлар 11-дақиқада Янис Чиминянининг голи эвазига ҳисобни очди. 24-дақиқада Эзгжан Алиоски иккинчи голни киритди. 32-дақиқада эса Беҳруз Каримовнинг узатмасидан сўнг Даниэл дос Сантос учрашувдаги якуний ҳисобни белгилади — 3:0.
Шу тариқа, “Лугано” навбатдаги ғалабасини қўлга киритиб, Конференциялар лигаси мусобақа жадвалида биринчи ўринга кўтарилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!