7 ноябрь куни Польшадаги Краков шаҳрининг Бош бозор майдонида отишма содир бўлди. Ҳодиса оқибатида беш киши ҳалок бўлгани, ўндан ортиқ одам жароҳатлангани хабар қилинди.
Маълум қилинишича, маҳаллий вақт билан соат 15:00 атрофида номаълум эркак автомобилда майдонга кириб келиб, одамларга қарата ўт очган. Гумонланувчи қўлга олинган ва жароҳатлари сабаб шифохонага олиб кетилган.
«Онет» нашрига кўра, у камуфляж кийимида бўлган ва узун стволли милтиқдан фойдаланган. Автомобилидан бошқа қуроллар ва ўқ-дорилар ҳам топилган.
Польша Бош вазири Дональд Туск полиция ҳодисанинг барча тафсилотларини ўрганаётганини маълум қилган. Президент Карол Навротский ҳам вазиятни кузатиб бораётганини билдирган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!