Кеча, 12 октябрь куни тунда UFC бўйича Лас-Вегасда Вегас 98 турнири бўлиб ўтди.
Мусобақа прелим кардининг сўнгги жангида ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Рамазон Темиров октагонга кўтарилди. UFC’даги дебют жангида унга америкалик Си Жей Вергара рақиблик қилди.
Ўзбекистонлик спортчи жанг бошиданоқ қўл билан ҳужумга ўтди. Чап қўл билан берилган зарбалардан бири рақибни мувозанатдан чиқариб юборди. Вергара ўзига келишга ҳаракат қилди, аммо Темиров бунга йўл қўймади ва ҳакамни биринчи раунддаёқ жангни тўхтатишга мажбур қилди.
Шу тариқа Рамазон ўзининг UFC’даги биринчи жангида рақибини нокаут орқали мағлубиятга учратди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!