$
11974.02 UZS
-20.08
₽
144.58 UZS
-1.21
€
13432.46 UZS
12.26
31° Кечаси 18°

Ўзбекистоннинг давлат қарзи қанча экани очиқланди

14:49 / 17.08.2023

“Хусусан, давлат қарзининг ЯИМга нисбати 2021 йил бошида 39,0 фоиздан (2021 йил якунида – 38,0 фоиз) 2022 йил якунига қадар 36,4 фоизгача пасайди”, — дейилади шарҳда. 

Халқаро валюта жамғармасининг мамлакатлар иқтисодиётига бағишланган ҳисоботига кўра, Ўзбекистон Республикасининг давлат қарзи бугунги кунда “мўтадил” даражада ҳисобланади.

Қуйида давлатнинг ташқи ва ички қарзлари миқдори келтирилган (ўлчов бирлиги млрд АҚШ доллари эквивалентида):

Давлат ташқи қарзи — 25,9

  • ЯИМга нисбатан фоизда — 32,25
  • Ўзбекистон Республикаси номидан жалб қилинган ташқи қарз қолдиғи — 19,8
  • Давлат кафолати остида жалб қилинган ташқи қарз қолдиғи — 6,1

Давлат ички қарзи — 3,3

  • ЯИМга нисбатан фоизда — 4,1
  • Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарилган давлат қимматли қоғозлари бўйича қарз қолдиғи (трлн сўмда) — 13,0
  • Давлат кафолати остида жалб қилинган, давлат бюджетидан қайтариладиган ички қарз қолдиғи — 2,16

Давлат қарзи, жами — 29,2

  • ЯИМга нисбатан фоизда — 36,4 фоиз

Давлат ички қарзи қолдиғи таркибида давлат қимматли қоғозлари, давлат томонидан кафолатланган ички қарз ҳамда давлат бюджетидан қайтариладиган ички мажбуриятлар қолдиғи акс эттирилган.

Давлат қарзини макроиқтисодий барқарор даражада сақлаш ва уни самарали бошқариш юзасидан амалга оширилаётган чоралар ҳамда миллий валюта алмашув курсининг барқарорлиги шароитларида республика иқтисодиётининг юқори суръатлар билан ўсишининг таъминланиши натижасида 2021 йилдан бошлаб давлат қарзининг ЯИМга нисбати барқарорлашиши кузатилмоқда.

Скриншот: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Хусусан, давлат қарзининг ЯИМга нисбати 2022 йил бошида 38,0 фоиздан 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига 36,4 фоизгача пасайди.

Давлат қарзи 2022 йил давомида 2,9 млрд долларга ошган бўлса-да, АҚШ доллари ҳисобида ялпи ички маҳсулот тез суратларда, яъни 11,1 млрд долларга ўсганлиги туфайли давлат қарзининг ЯИМга нисбати пасайган.

Сўнгги йилларда давлат қарзини мўтадил даражада сақлаш ва самарали бошқариш юзасидан амалга оширилаётган чоралар ҳозирда ўз самарасини бермоқда.

Хусусан:

• 2020 йилдан бошлаб янги жалб қилинадиган давлат ташқи қарзи миқдорларини қонуний чегаралаш амалиёти йўлга қўйилди.

Шундан:

  • Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни билан 2020 йил давомида Ўзбекистон Республикаси номидан ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остида ташқи қарзни жалб этиш бўйича имзоланадиган янги шартномаларнинг чегараланган ҳажми 5,5 млрд АҚШ доллари миқдорида белгиланди.

2020 йилнинг якунига кўра, имзоланган янги давлат ташқи қарз битимларининг ҳажми 5,35 млрд АҚШ долларни ташкил этди.

2021 йилдан бошлаб, давлат қарзининг хавфсиз даражасини ҳамда янги жалб қилинадиган давлат ички ва ташқи қарз битимларига нисбатан ҳам чегараларини қонун даражасида белгилаш йўлга қўйилди.


Бу ҳам қизиқ

Собиқ боксчи парашютдан сакраш вақтида вафот этди.

Собиқ боксчи парашютдан сакраш вақтида вафот этди.

Бокс бўйича собиқ Австралия чемпиони Жош Фредериксен 36 ёшида парашютдан сакраш вақтида вафот этди. Бу ҳақда “World Boxing N…
17:34 / 07.11.2026
Тошкентда III Ўзбекистон – Россия медиа форуми бошланди

Тошкентда III Ўзбекистон – Россия медиа форуми бошланди

Айни пайтда Тошкент шаҳридаги “Hilton” меҳмонхонасида III Ўзбекистон – Россия медиа форуми ўз ишини бошлади. Ўзбекистон ва Р…
10:50 / 09.11.2026
Ўзбекистонда электротехника соҳасида 11,6 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилади

Ўзбекистонда электротехника соҳасида 11,6 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилади

Кейинги уч йил давомида Ўзбекистонда электротехника ва унга боғлиқ янги саноат йўналишларида умумий қиймати 11,6 миллиард до…
13:26 / 09.11.2026
Тўй кортежида йўлни тўсиб, хавфли ҳаракатланган ҳайдовчилар жазоланди

Тўй кортежида йўлни тўсиб, хавфли ҳаракатланган ҳайдовчилар жазоланди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида тўй кортежи вақтида автомобиль йўлини тўсиб, илонизи шаклида ҳаракатланган ҳайдовчиларга…
09:49 / 09.11.2026
Ҳиндистонда 4 ёшли болани органларини сотиш мақсадида ўлдирганликда гумонланган қариндоши ушланди

Ҳиндистонда 4 ёшли болани органларини сотиш мақсадида ўлдирганликда гумонланган қариндоши ушланди

Ҳиндистоннинг Чхаттисгарх штатида 4 ёшли боланинг жасади маккажўхори даласи яқинидаги сув тўпланган чуқурликдан топилди. Уни…
15:30 / 10.11.2026
Қўқондаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди

Қўқондаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди. Ҳолат юзасидан жиноя…
15:14 / 10.11.2026
Тошкентдаги III Ўзбекистон – Россия медиа форумида ҳамкорликнинг тўрт устувор йўналиши белгиланди

Тошкентдаги III Ўзбекистон – Россия медиа форумида ҳамкорликнинг тўрт устувор йўналиши белгиланди

Тошкент шаҳридаги “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиа форумида икки мамлакат ўрта…
15:41 / 09.11.2026
Қирғизистонда дунёдаги энг узун шиша кўприк қурилади

Қирғизистонда дунёдаги энг узун шиша кўприк қурилади

Қирғизистоннинг «Ала-Арча» миллий боғида узунлиги 732 метр бўлган осма шиша кўприк қуриш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда миллий …
10:32 / 08.11.2026
Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди

Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жорий йил ноябрь ойида ФИФА кунлари доирасида ўтказиладиган йиғин учун таркиби маълум бў…
11:27 / 09.11.2026
Жиззахда 450 миллион сўмлик олтинни ноқонуний сотмоқчи бўлган икки киши ушланди

Жиззахда 450 миллион сўмлик олтинни ноқонуний сотмоқчи бўлган икки киши ушланди

Жиззах вилоятида умумий оғирлиги 471 грамм бўлган ярим тайёр қуйма олтинни 450 миллион сўмга сотаётган икки нафар фуқаро ушл…
15:20 / 10.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!