Айни пайтда Тошкент шаҳридаги “Hilton” меҳмонхонасида III Ўзбекистон – Россия медиа форуми ўз ишини бошлади. Ўзбекистон ва Россия ахборот агентликлари ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда давлат ҳокимияти органлари, етакчи оммавий ахборот воситалари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқда.
Форумни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори Абдусаид Кўчимов очиб берди.
Икки кун давом этадиган конференцияда рақамли трансформация шароитида Ўзбекистон ва Россия медиа ташкилотлари олдида турган асосий вазифалар, ахборот соҳасидаги янги имкониятлар ҳамда ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!