Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, 22 ёшли гумонланувчи қамоққа олинди.
Маълум қилинишича, воқеа 28 сентябрь куни содир бўлган. Жабрланувчи 2012 йилда туғилган бўлиб, Риштон туманида яшайди. Ҳолат юзасидан 29 сентябрь куни Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 128-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Бош прокуратура матбуот хизмати «Дарё» сўровига жавобан жиноят иши қўзғатилганини тасдиқлаган. Гумонланувчи 30 сентябрь куни қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда иш доирасида тегишли экспертизалар тайинланган.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси ҳолат назоратга олинганини маълум қилган. Вояга етмаган жабрланувчига психологик ва юридик ёрдам кўрсатиш хизматлари бириктирилган.
Айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!