Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–сентабр ойларида 3 391 та йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) қайд этилди. Бу бир кунда ўртача 12 та ЙТҲ содир бўлганини англатади. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Ҳудудлар кесимида энг кўп йўл-транспорт ҳодисаси Самарқанд вилоятида қайд этилган — 471 та. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти (459 та), Тошкент шаҳри (458 та), Наманган вилояти (342 та) ва Фарғона вилояти (340 та) турибди.
Шунингдек, Андижон вилоятида 219 та, Қашқадарёда 215 та, Сурхондарёда 199 та, Жиззахда 145 та, Қорақалпоғистонда 140 та, Хоразмда 127 та, Навоийда 117 та, Бухорода 82 та ва Сирдарёда 77 та ЙТҲ қайд этилган.
Статистикага кўра, мазкур ҳодисалар оқибатида 5 581 киши жабрланган. Бу кунига ўртача 20 нафардан ортиқ инсон йўл-транспорт ҳодисалари туфайли жароҳатланганини англатади.
Таққослаш учун, 2025 йил давомида мамлакатда 9 226 та ЙТҲ содир бўлган ва оқибатда 8 901 киши жабрланган. Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойидаги ЙТҲлар сони ўтган йилги йиллик кўрсаткичнинг 36,7 фоизини, жабрланганлар сони эса 62,7 фоизини ташкил этган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!