Жиззах вилоятида умумий оғирлиги 471 грамм бўлган ярим тайёр қуйма олтинни 450 миллион сўмга сотаётган икки нафар фуқаро ушланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган.
Тадбир давомида кузатувга олинган икки нафар фуқаро ярим тайёр қуйма олтинни харидорга 450 миллион сўм эвазига сотаётган вақтда тўхтатилган. Қимматбаҳо металл ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!