Тергов маълумотларига кўра, А.А. бир нечта фуқароларнинг ишончига кириб, ўзини Бош прокуратура ходими сифатида таништирган ҳолда йирик миқдордаги пул маблағлари ва мол-мулкларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
У арзон буғдой олиб бериш, ер майдони бўйича қарорни тиклаш ҳамда автомашина алмаштириб бериш каби ваъдалар билан жабрланувчилардан миллиардлаб сўм ва ўн минглаб АҚШ долларини олган.
Шунингдек, гумондор фуқаролардан бирининг уйидан қимматбаҳо тилла тақинчоқларни ўғирлагани ҳам аниқланган.
18 июнь куни унга нисбатан фирибгарлик, ўғирлик ва бошқа моддалар бўйича айблов эълон қилиниб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!