Ўзбекистонда 2025 йилги олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлик ва даромад кўрсаткичлари эълон қилинди. Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги маълумотларига кўра, мамлакатдаги 114 та олийгоҳни тамомлаган 242,6 минг нафар битирувчининг ишга жойлашиш муддати ўртача 2 ой 1 кунни ташкил этган.Ҳисоботда қайд этилишича, битирувчиларнинг бандлик даражаси 75 фоизга етган. Шунингдек, уларнинг 60,1 фоизи камида тўрт ой давомида доимий иш билан таъминланган.
Битирувчиларнинг ўртача ойлик иш ҳақи эса 5,1 миллион сўмни ташкил қилган.Йўналишлар кесимида энг юқори маош бизнес ва бошқарув соҳасида кузатилиб, ўртача 8,5 миллион сўмни ташкил этган. Ҳуқуқ йўналиши битирувчилари ўртача 7,3 миллион сўм, ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси вакиллари эса 6,8 миллион сўм маош олмоқда.Битирувчилар сифати индексида математика ва статистика йўналиши 69,6 балл билан етакчилик қилган. Кейинги ўринларда таълим йўналиши 66,7 балл ва бизнес ҳамда бошқарув йўналиши 63,9 балл билан қайд этилган.
Шунингдек, энг юқори натижа кўрсатган 20 та олий таълим муассасасининг карера марказлари 500 миллион сўмдан рағбатлантирилиши белгиланган.Мутахассислар фикрича, мазкур кўрсаткичлар меҳнат бозорида малакали мутахассисларга талаб ортиб бораётганини кўрсатади. Якуний натижалар эса 12 ойлик кузатув маълумотлари асосида жорий йилнинг август ойида эълон қилинади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!