Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси, Ички ишлар ҳамда Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида Асака туманида ўтказилган тезкор тадбирда Lacetti русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Текширув жараёнида автомашинада бўлган Наманган ва Марғилон шаҳарларида яшовчи, 1970, 1981 ва 1984 йилларда туғилган 3 нафар фуқарога тегишли 2 кг гашиш моддаси борлиги аниқланиб, ҳолат процессуал тартибда расмийлаштирилди. Шунингдек, Марҳамат туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса Қува шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Cobalt русумли автомашинадан 497 гр гашиш ашёвий далил сифатида олинди. Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича оғуфурушларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!