2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг “С” гуруҳидан ўрин олган Шотландия ва Марокаш терма жамоалари ўртасидаги учрашув Марокашнинг минимал ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. АҚШнинг Фоксборо шаҳридаги машҳур “Жиллетт” стадионида бўлиб ўтган баҳсни ўзбекистонлик FIFA тоифасидаги ҳакам Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона гол ўйиннинг 2-дақиқасида киритилди. Марокаш ярим ҳимоячиси Исмаэль Сайбари рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига муҳим уч очко келтирди. Қолган вақт давомида ҳар икки жамоа фаол ҳаракат қилган бўлса-да, ҳисоб ўзгармади. Шу тариқа, Марокаш терма жамоаси гуруҳдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Эслатиб ўтамиз, биринчи турда марокашликлар Бразилия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди. Шотландия эса илк турда Гаити устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Гуруҳ босқичининг сўнгги турида Шотландия Бразилияга қарши баҳс олиб борса, Марокаш терма жамоаси Гаити билан куч синашади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!