Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Боёвут тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.Т. ўзининг таниши бўлган фуқаро М.Қ.да 3 000 АҚШ доллари борлигини билиб, санаш жараёнларини видео тасвирга тушириши ва интернет тармоғидаги Инстаграм саҳифасига жойлаштиришини айтиб, ундан ушбу пулларни олиб, 1 500 АҚШ долларини ўзида бўлган қалбаки 1 500 АҚШ долларига алмаштириб қўйганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!