Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг 82 ёшли турмуш ўртоғи Пол Пелоси Сан-Францискодаги уйида босқинчилар томонидан қаттиқ калтакланди.
Келтирилишича, Пол Пелоси боши ва танасидан тўғридан-тўғри жароҳат олган. Ҳозирда кўкаришлар, қаттиқ шиш ва бошқа жароҳатлар туфайли шифокорлар томонидан даволанмоқда.
Пелосининг матбуот котиби Дрю Хеммилл унинг соғлиги тўлиқ тикланиши кутилаётганини айтди.
Айни пайтда ҳужум қилган шахс ҳибсда, ҳужум сабаблари текширилмоқда.
Ҳужумнинг ҳолатлари номаълум бўлса-да, ҳужум Конгресс аъзолари ва уларнинг оилалари хавфсизлигига оид саволларни туғдиради, чунки қонунчиларга таҳдидлар Капитолий қўзғолонидан деярли икки йил ўтиб энг юқори даражага кўтарилди.
2021 йилда Капитолий полицияси Конгресс аъзоларига нисбатан қилинган 9600 га яқин таҳдидларни текширган эди ва сўнгги йилларда конгресс аъзолари кўп ҳужумга учрамоқда.
Жумладан, Собиқ депутат Габриел Гиффордс, Д-Ариз, 2011 йилда Туcсон озиқ-овқат дўкони олдидаги тадбирда бошидан отиб ўлдирилган, вакил Стив Скализ қуролланган шахснинг Республикачилар конгрессига қарата ўт очиши натижасида оғир яраланган эди.
Капитолий полициясининг маълум қилишича, ФҚБ ва Сан-Франсиско полицияси ҳам тергов олиб бормоқда. Гумонланувчи эса Сан-Франсиско полицияси ҳибсхонасида сақланмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!