АҚШ Президенти Доналд Трамп Таиланд ва Камбоджа Бош вазирлари – Анутхин Чанвиракун ва Хун Манет билан музокаралар ўтказди. Улар ўт очишни тўхтатишга рози бўлди. Бу ҳақда Оқ уй раҳбари ўзининг Truth Social тармоғида ёзиб қолдирди.
Қўшма Штатлар раҳбарининг айтишича, икки давлат раҳбарлари кеча, 12 декабрь тунидан бошлаб ўт очишни тўхтатишга рози бўлган. Трампнинг таъкидлашича, томонлар октябрь ойида тузилган тинчлик келишувига риоя этишга тайёр.
“Анутхин ва Хун билан (икки ажойиб ва равнақ топаётган давлат ўртасида) йирик урушга айланиши мумкин бўлган вазиятни ҳал этиш устида ишлаш мен учун шараф бўлди”, – дея ёзган АҚШ Президенти.
Трамп, шунингдек, можарони тартибга солишда кўрсатган ёрдами учун Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимга миннатдорлик билдирган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!