Таъмирлаш ишлари туфайли Сергели ва Янгиҳаёт туманларининг айрим ҳудудларига 29 ноябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” хабар бермоқда.
Сергели тумани:
Аҳоли истеъмолчилари сони: “Олтин водий” МФЙ Олтин водий кўчасида 8 та кўп қаватли уйлардаги 380 та хонадон; “Олтин водий” МФЙ Безакчи ва Олтин водий 1, 2-тор кўчаларидаги 230 та ерли хонадон.
Янгиҳаёт тумани:
“Янги Чоштепа” МФЙ Узар кўчасида 6 та кўп қаватли уйлардаги 410 та хонадон; “Янги Дархон” МФЙ Наврўз кўчасидаги 265 та ерли хонадон; Улгуржи истеъмолчилар сони: 14 та.
“Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади”, – “Ҳудудгаз Пойтахт” хабарида.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!