$
12053.46 UZS
-63.89
152.43 UZS
2.94
14026.61 UZS
-42.85
31° Кечаси 18°

Президент "давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида"ги қонунни имзолади

16:48 / 17.06.2023

Президент "Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида"ги қонунни имзолади. Қонунга мувофиқ, қуйидаги жисмоний шахслар давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга:

 

  • кам таъминланган шахслар, агар улар:
  • фуқаролик ишлари бўйича даъвогарлар ёки жавобгарлар; 
  • маъмурий ишлар бўйича аризачилар; 
  • маъмурий қамоқ тарзидаги маъмурий жазо назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахслар; 
  • жиноят ишлари бўйича гумон қилинувчилар, айбланувчилар, судланувчилар, шунингдек маҳкумлар бўлса;
  • руҳий ҳолати бузилган жисмоний шахслар, уларга "Психиатрия ёрдами тўғрисида"ги қонунга мувофиқ психиатрия ёрдами кўрсатилаётганда;
  • ўз ҳуқуқлари бузилган, "Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида"ги қонунда назарда тутилган хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги муносабати билан судга мурожаат қилган жисмоний шахслар;
  • жиноят-процессуал кодексига мувофиқ жиноят иши бўйича адвокат иштирок этиши шарт бўлган тақдирда, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш учун жисмоний шахслар экстерриториаллик принципи асосида махсус ваколатли давлат органига (Адлия вазирлигига) оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.

Ариза махсус ваколатли давлат органига келиб тушган кундан эътиборан 3 иш куни ичида кўриб чиқилади (Жиноят-процессуал кодексида назарда тутилган, жиноят ишлари бўйича адвокат иштирок этиши шарт бўлган ҳоллар ва муддатлар бундан мустасно).

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам фақат давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестрига киритилган адвокатлар томонидан кўрсатилади. Махсус ваколатли давлат органининг давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қарори ёки адвокат тайинлаш тўғрисидаги суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори ёхуд суднинг ажрими "Юридик ёрдам" ахборот тизимида рўйхатга олинганидан кейин тизим адвокатни автоматик равишда танлайди.

Қайд этилишича, адвокатга Ҳукумат томонидан белгиланадиган тартибда ва миқдорларда тўлов амалга оширилади.


Бу ҳам қизиқ

“Ўзгидромет” тезкор огоҳлантириш эълон қилди

“Ўзгидромет” тезкор огоҳлантириш эълон қилди

Бугун, 28 октябрь куни Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида кучли шамол ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда “Ўзгидромет…
11:59 / 28.10.2025
Филиппинда Таал вулқони фаоллашди

Филиппинда Таал вулқони фаоллашди

Маълумот учун, Таал — Филиппин пойтахти Маниладан тахминан 65 километр жанубда жойлашган, мамлакатдаги энг фаол вулқонлардан…
16:29 / 26.10.2025
Трамп реклама туфайли Канадага қўшимча бож солди

Трамп реклама туфайли Канадага қўшимча бож солди

Қўшимча 10 фоизлик бож “ҳозир тўлаётганларидан ташқари” қўлланади. Бу Канада билан савдо музокаралари тугаганидан атиги икки…
17:23 / 26.10.2025
Таиландда она қиролича вафоти ортидан 1 йиллик мотам эълон қилинди

Таиландда она қиролича вафоти ортидан 1 йиллик мотам эълон қилинди

Таиланд бош вазирининг хабар беришича, мамлакатдаги барча ҳукумат идораларида давлат байроғи бир ой туширилган ҳолда туради,…
17:54 / 26.10.2025
Тошкентда яна бир кўча бўйлаб ҳаракат икки кунга чекланади

Тошкентда яна бир кўча бўйлаб ҳаракат икки кунга чекланади

Шунингдек, ҳокимлик юзага келадиган ноқулайликлар учун узр сўраган.
15:42 / 26.10.2025
Ўзбекистонга 9 ойда 8,6 млн нафар турист ташриф буюрди

Ўзбекистонга 9 ойда 8,6 млн нафар турист ташриф буюрди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами қарийб 8,6 млн нафар чет эл фуқар…
12:17 / 27.10.2025
Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу ҳафтадаги иш режаси эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу ҳафтадаги иш режаси эълон қилинди

Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг ҳафталик иш режасидан ўрин олган тадбирлар ҳақида маъл…
12:35 / 27.10.2025
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистонга ташриф буюрди

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистонга ташриф буюрди

Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кут…
10:43 / 28.10.2025
Туркияда 6,1 балли зилзила содир бўлди

Туркияда 6,1 балли зилзила содир бўлди

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған ижтимоий тармоқ орқали баёнот бериб, “Зилзиладан зарар кўрган барча фуқароларимизга ўз ҳамдар…
08:34 / 28.10.2025
Луврдаги ўғирлик иши бўйича гумондорлар қўлга олинди

Луврдаги ўғирлик иши бўйича гумондорлар қўлга олинди

Париж прокурори Лор Бекконинг айтишича, гумондорлардан бири Парижнинг шимолида жойлашган Шарл де Голл аэропортида мамлакатни…
16:23 / 26.10.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!