Саида Мирзиёева Хоразм вилоятига ташрифи давомида ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муҳим обект — “Урганч-1” насос стансиясидаги ҳолатни жойига бориб ўрганди.
Таъкидланишича, миллиондан ортиқ аҳолини ичимлик суви билан таъминлайдиган ушбу йирик иншоотни зудлик билан модернизатсия қилиш зарур. Якуний йиғилишда ҳудуддаги муаммолар муҳокама қилиниб, уларни қисқа муддатларда ҳал этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.
Саида Мирзиёева муаммоларни очиқ муҳокама қилиш, уларни биргаликда таҳлил этиш ва устувор тартибда бартараф этиш муҳимлигини таъкидлаган.
Урганч шаҳрининг “Оби ҳаёт” маҳалласида жойлашган мазкур насос стансияси 1970-йилда қурилган бўлиб, ундаги тўртта насосдан бири айни пайтда носоз ҳолатда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!