Тойлоқ туманида вояга етмаган икки нафар қизга нисбатан зўравонлик ҳолати юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Маълум қилинишича, фуқаро М.С. исмли аёл ўзининг вақтинчалик васийлигида бўлган 2017 ва 2019 йилларда туғилган қизларга нисбатан уларнинг хорижда бўлган онасидан пул ундириш мақсадида босим ўтказган. У болаларга нисбатан жисмоний ва руҳий зўравонлик қилгани ҳамда бу ҳолатларни видеога олгани аниқланган.
Болалар омбудсманининг ҳудудий вакили воқеа жойига чиқиб, болаларни ҳимоя қилиш бўйича зарур чораларни кўрган. Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Шунингдек, васийлик органи томонидан фуқаро М.С. васийлик ҳуқуқидан четлатилган. Болаларга етказилган тан жароҳатлари даражасини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган.
Қизларнинг руҳий ҳолатини тиклаш мақсадида психолог жалб этилган. Ҳозирда улар оилавий болалар уйига жойлаштирилиб, яқин ҳудуддаги мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига расмийлаштирилган.
Мутасаддилар болаларнинг хориждаги онасининг ота-оналик мажбуриятларини бажариш даражасини ҳам ўрганмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!