Наманган вилоятида банклардан бирининг бош юристконсулти хизмат мавқеидан фойдаланиб, ноқонуний даромад олишга уринган.
Маълум қилинишича, у Наманган шаҳридаги хусусий тиббий клиникалардан бирига тегишли 16,2 млрд сўмлик кредит бўйича гаров мулкларини ауксион савдоларига чиқаришни 5–6 ойга кечиктириб бериш ҳамда кейинчалик уларни қайтаришда ёрдам бериш эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!