SpaceX ва Tesla асосчиси Илон Маск “ҳар куни Рим империяси ҳақида ўйлайдиганларга ёқадиган” аудиокитобларни тавсия қилди.
У ўзининг Х аккаунтида 11 та асар рўйхатини эълон қилган.
- Уилям Дюрантнинг “Цивилизация тарихи”;
- “Илиада”, Гомер;
- “Крефликка йўл”, Фридрих Август фон Хаек;
- Уилям Манчестернинг “Америка Сезари”;
- Доом Лордлари, Девид Кушнер;
- “Йўқ қилиш нархи. Нацистлар иқтисодиётининг вужудга келиши ва қулаши”, Адам Туз;
- “Пўлат бўронларида”, Эрнст Жунгер;
- Барбара Такманнинг “Август қуроллари”;
- “Галия уруши ҳақида эслатмалар”, Авлус Хиртий ва Гай Юлий Сезар;
- “Ўн иккита худоларга қарши: саргузаштлар ҳикояси”, Уилям Болито (русча таржимада нашр этилмаган);
- Жек Уэзерфорднинг “Чингизхон ва замонавий дунёнинг туғилиши”.
Маскнинг таъкидлашича, рўйхатдаги биринчи ўринда “Цивилизация тарихи” билан танишиш учун вақт керак, аммо бунга арзийди.
Шунингдек у кимдир Ричард Эрнест ва Тревор Невитт Дюпуиснинг “Ҳарбий тарих энциклопедияси”, шунингдек, Эдвард Крезининг “Дунёнинг ўн бешта ҳал қилувчи жанги” аудиокитобларини чиқаришига умид билдирган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!