$
11795.00 UZS
-18.09
135.80 UZS
0.19
13698.71 UZS
21.51
31° Кечаси 18°

Президент Руфат Рисқиев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

16:23 / 15.08.2026

“Ўзбек бокс мактабининг атоқли намояндаси, жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинлари совриндори, машҳур спортчи ва мураббий Руфат Асадович Рисқиев шу йил 15 август куни 76 ёшида вафот этди.

Руфат Рисқиев 1949 йил 2 октябрда Тошкент вилоятида шифокор оиласида туғилди. Ўқувчилик йилларидан бошлаб спортнинг бокс турига меҳр қўйиб, тажрибали устозлар қўлида таълим олди. Ўзининг бетакрор истеъдоди ва юксак техник маҳорати, кучли иродаси ва жанговар характери билан мухлислар эътиборига тушган афсонавий спортчи ўз фаолиятини ҳаваскор боксчи сифатида бошлаб, кейинчалик республика ва дунё миқёсидаги мусобақаларда фаол иштирок этди, қизғин ва аёвсиз жангларда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилди.

Моҳир спортчимиз 1976 йилда ёзги Монреал Олимпиадасида ҳам жонбозлик кўрсатиб, ғоят қийин беллашувларда кумуш медални қўлга киритди.

Р.Рисқиев собиқ Иттифоқ миқёсида 4 карра чемпион бўлиб, хизмат кўрсатган спорт устаси даражасига етишди. У Марказий Осиё мамлакатларидаги биринчи халқаро профессионал бокс ҳаками сифатида ҳам муваффақиятли иш олиб борди.

Ёрқин истеъдод ва маҳорат эгаси бўлган Р.Рисқиев нафақат республикамиз, балки жаҳон бокс жамоатчилиги ўртасида ҳам катта ҳурмат-эътибор топди. У “Тошкент йўлбарси” деган шарафли ном билан спорт мухлислари, бутун халқимизнинг қалбидан чуқур жой эгаллади. Машҳур спортчи ҳақида китоблар ёзилди, бадиий фильм суратга олинди.

Устоз спортчи ўзбек бокс мактабининг шон-шуҳратини оширишга мураббий ва ҳакам сифатидаги самарали фаолияти билан ҳам беқиёс ҳисса қўшди. Унинг спорт оламидаги шарафли йўли юртимиздаги ёш спортчилар учун чинакам ибрат мактаби бўлиб хизмат қилмоқда.

Р.Рисқиевнинг мамлакатимиз спортини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан юксак тақдирланди. У “Эл-юрт ҳурмати” ва “Дўстлик” орденлари билан мукофотланган эди.

Бутун ҳаётини боксчилик фаолиятига бағишлаган буюк спортчи, ёшларнинг меҳрибон устози, самимий ва камтарин инсон Руфат Рисқиевнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади” дейилади ҳамдардлик матнида.

 

 



														
														Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Сербияда бўлади

Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Сербияда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сербия Республикаси Президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан 7-8 с…
15:25 / 05.09.2026

														
														Ҳисоб палатасига янги раис тайинланди

Ҳисоб палатасига янги раис тайинланди

Бугун, 5 сентябрь куни Алишер Баҳодирович Самадов Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди.
10:29 / 05.09.2026

														
														Фарғонадаги ертўладаги «акула» аслида Сиам соми бўлиб чиқди

Фарғонадаги ертўладаги «акула» аслида Сиам соми бўлиб чиқди

Фарғонадаги кўп қаватли уй ертўласида боқилаётгани айтилган «акула» аслида акула эмас, Сиам соми экани маълум бўлди.
10:21 / 05.09.2026

														
														Дунёда озиқ-овқат нархлари 2022 йил охиридан бери энг юқори даражага чиқди

Дунёда озиқ-овқат нархлари 2022 йил охиридан бери энг юқори даражага чиқди

Дунёда озиқ-овқат нархлари яна ошмоқда. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, 2026 йил август…
10:17 / 05.09.2026

														
														Уюшма 35 та «Маҳорат мактаби»ни ташкил этди

Уюшма 35 та «Маҳорат мактаби»ни ташкил этди

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ташаббуси асосид…
10:07 / 05.09.2026

														
														Президентимиз янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Президентимиз янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги янги Замонавий санъат марказига ташриф буюриб, бу ерда яратилган шароитлар билан…
17:56 / 04.09.2026

														
														Сувдан қарзни ёпиш баҳонасида 25 кишини “ухлатган” назоратчи ушланди.

Сувдан қарзни ёпиш баҳонасида 25 кишини “ухлатган” назоратчи ушланди.

“Бухоро сув таъминоти” АЖнинг собиқ назоратчиси 25 нафар фуқародан сув истеъмоли учун деб олган маблағларни ўз эҳтиёжлари уч…
17:08 / 04.09.2026

														
														Way II инвесторларига дивидендлар тўлаб берилди

Way II инвесторларига дивидендлар тўлаб берилди

3 сентябрь куни Akfa Aluminium Group компаниясига инвестиция киритган Way II ҳамкорларига 2026-йилнинг биринчи ярим йиллиги …
14:50 / 04.09.2026

														
														Тарихда илк бор чўчқа буйраги инсон танасида 271 кун ишлади

Тарихда илк бор чўчқа буйраги инсон танасида 271 кун ишлади

АҚШда генетик жиҳатдан ўзгартирилган чўчқадан кўчириб ўтказилган буйрак инсон организмида 271 кун давомида фаолият кўрсатди.…
14:30 / 04.09.2026

														
														Исроиллик вазир Ғазо аҳолисини кўчириш режасини тақдим этди

Исроиллик вазир Ғазо аҳолисини кўчириш режасини тақдим этди

Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир келгуси етти йил ичида Ғазо секторидаги 2 миллиондан ортиқ фаластинликни ҳуд…
14:24 / 04.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Ҳисоб палатасига янги раис тайинланди

Ҳисоб палатасига янги раис тайинланди

Бугун, 5 сентябрь куни Алишер Баҳодирович Самадов Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди.
10:29 / 05.09.2026
Яккасаройда қувур ёрилиб кетди

Яккасаройда қувур ёрилиб кетди

Ҳодиса оқибатида бир киши жароҳат олган. Глинка кўчасида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилган.
17:01 / 03.09.2026
10 ming dollargacha naqd valyutani deklaratsiyasiz olib chiqish mumkin bo‘ladi.

10 ming dollargacha naqd valyutani deklaratsiyasiz olib chiqish mumkin bo‘ladi.

O‘zbekiston hududini tark etayotgan jismoniy shaxslar deklaratsiya to‘ldirmasdan olib chiqib ketishi mumkin bo‘lgan naqd val…
18:21 / 02.09.2026
АҚШ суди Трампнинг туғилиш орқали фуқароликни чеклаш ҳақидаги қарорини тўхтатди

АҚШ суди Трампнинг туғилиш орқали фуқароликни чеклаш ҳақидаги қарорини тўхтатди

АҚШ федерал судяси Доналд Трамп маъмуриятининг туғилиш орқали фуқаролик олиш ҳуқуқини чеклашга қаратилган янги фармони ижрос…
09:36 / 04.09.2026
Тошкентда Ташкент Интернатионал Ҳалф Маратҳон – 2026 ўтказилади

Тошкентда Ташкент Интернатионал Ҳалф Маратҳон – 2026 ўтказилади

6-сентабр куни Тошкент шаҳрида Ташкент Интернатионал Ҳалф Маратҳон – 2026 халқаро югуриш мусобақаси бўлиб ўтади. Иштирокчила…
15:11 / 02.09.2026
Месси бева журналистга оғир кунларни енгиб ўтишда ёрдам бергани маълум бўлди

Месси бева журналистга оғир кунларни енгиб ўтишда ёрдам бергани маълум бўлди

Аргентина терма жамоасидан кетганини эълон қилган Лионел Мессига журналист Вероника Брунати таъсирли мақола орқали миннатдор…
14:07 / 04.09.2026
Уюшма 35 та «Маҳорат мактаби»ни ташкил этди

Уюшма 35 та «Маҳорат мактаби»ни ташкил этди

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ташаббуси асосид…
10:07 / 05.09.2026
Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар мукофотланди

Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар мукофотланди

Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро анжуманнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси …
10:12 / 03.09.2026
Дунёда озиқ-овқат нархлари 2022 йил охиридан бери энг юқори даражага чиқди

Дунёда озиқ-овқат нархлари 2022 йил охиридан бери энг юқори даражага чиқди

Дунёда озиқ-овқат нархлари яна ошмоқда. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, 2026 йил август…
10:17 / 05.09.2026
Президентимиз янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Президентимиз янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги янги Замонавий санъат марказига ташриф буюриб, бу ерда яратилган шароитлар билан…
17:56 / 04.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!