$
11795.00 UZS
-18.09
135.80 UZS
0.19
13698.71 UZS
21.51
31° Кечаси 18°

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администратсияси тўғрисида”ги Конститутсиявий қонун имзоланди.

12:02 / 14.08.2026

Администратсия Президент фаолияти ва Конститутсиявий ваколатларини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминловчи ягона конститутсиявий институт ҳисобланса-да, давлат органлари билан муносабатларда унинг фаолиятини қонун билан тартибга солиш бўйича ҳуқуқий бўшлиқ мавжуд эди. Эндиликда янги қонун билан ушбу масалалар тартибга солинди.

Президентнинг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросини ташкил этишда Администратсиянинг амалдаги ваколатлари доирасидаги фаолияти қонун билан тартибга солиниши Президентлик институтининг ҳуқуқий асосларини кучайтиради. Халқаро амалиётда Президент фаолиятини таъминловчи институтнинг ҳуқуқий мақоми қонун даражасида белгиланиши Президентлик бошқарувининг институтсионал стандарти ҳисобланади.

Қонун 4 та боб ва 34 та моддадан иборат бўлиб, Администратсиянинг амалдаги ваколатлари доирасида Президент фаолиятини таъминлашнинг конститутсиявий механизмлари қонунда ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштирилди. Хусусан:

– Администратсия Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатлари амалга оширилишини ташкилий, ҳуқуқий, таҳлилий жиҳатдан таъминлайдиган давлат органи сифатида белгиланди;

– Администратсияни Президент шакллантиради, Президент белгилаган асосий йўналишларда фаолият юритади, Президентга бўйсунади ва ҳисобдор бўлади.

Администратсиянинг асосий вазифалари белгиланди:

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг конститутсиявий ваколатларини амалга оширилишини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий таъминлаш;

– Президентнинг фармон, қарор ва фармойишлари лойиҳаларини ҳамда топшириқларини тайёрлаш, уларнинг ижросини ташкил этиш, назоратини олиб бориш ҳамда уларни амалга оширишга кўмаклашиш;

– Президентнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожлантиришга оид янги ташаббусларини ишлаб чиқиш;

– аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ ва тўғридан тўғри мулоқотларни ташкил этиш ва уларни қийнаётган масалаларга ечимларни ишлаб чиқиш;

– қонунларни имзога ёки қайтаришга тайёрлаш;

– Президентнинг Олий Мажлисга мурожаатномасини ташкил этиш;

– Президентга бевосита бўйсунувчи (ҳисобдор) давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқалар.

Шунингдек, қонунда Администратсия раҳбарининг ҳуқуқий мақоми ва вазифалари, Администратсиянинг мансабдор ва бошқарув шахсларини лавозимга тайинлаш ҳамда озод этишга оид нормалар белгиланган, Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши фаолиятини ташкил этишнинг қонуний асослари яратилган.

Администратсия Президент фаолиятини ташкил этиш доирасида парламент, Ҳукумат, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар, суд ҳокимияти ва судялар ҳамжамияти органлари билан ҳамкорлик қилади.

Администратсия Президентга бевосита бўйсунувчи давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиради, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди ва Президентга киритади.

Администратсия ходимлари учун уларга юклатилган вазифаларни бажаришда ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимоя чоралари назарда тутилмоқда.

Президент Администратсияси тўғрисида Конститутсиявий қонуннинг қабул қилиниши Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш, давлат органларини халққа хизмат қиладиган, очиқ ва ҳисобдор тизимга айлантириш, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.

 



														
														Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Сербияда бўлади

Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Сербияда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сербия Республикаси Президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан 7-8 с…
15:25 / 05.09.2026

														
														Ҳисоб палатасига янги раис тайинланди

Ҳисоб палатасига янги раис тайинланди

Бугун, 5 сентябрь куни Алишер Баҳодирович Самадов Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди.
10:29 / 05.09.2026

														
														Фарғонадаги ертўладаги «акула» аслида Сиам соми бўлиб чиқди

Фарғонадаги ертўладаги «акула» аслида Сиам соми бўлиб чиқди

Фарғонадаги кўп қаватли уй ертўласида боқилаётгани айтилган «акула» аслида акула эмас, Сиам соми экани маълум бўлди.
10:21 / 05.09.2026

														
														Дунёда озиқ-овқат нархлари 2022 йил охиридан бери энг юқори даражага чиқди

Дунёда озиқ-овқат нархлари 2022 йил охиридан бери энг юқори даражага чиқди

Дунёда озиқ-овқат нархлари яна ошмоқда. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, 2026 йил август…
10:17 / 05.09.2026

														
														Уюшма 35 та «Маҳорат мактаби»ни ташкил этди

Уюшма 35 та «Маҳорат мактаби»ни ташкил этди

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ташаббуси асосид…
10:07 / 05.09.2026

														
														Президентимиз янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Президентимиз янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги янги Замонавий санъат марказига ташриф буюриб, бу ерда яратилган шароитлар билан…
17:56 / 04.09.2026

														
														Сувдан қарзни ёпиш баҳонасида 25 кишини “ухлатган” назоратчи ушланди.

Сувдан қарзни ёпиш баҳонасида 25 кишини “ухлатган” назоратчи ушланди.

“Бухоро сув таъминоти” АЖнинг собиқ назоратчиси 25 нафар фуқародан сув истеъмоли учун деб олган маблағларни ўз эҳтиёжлари уч…
17:08 / 04.09.2026

														
														Way II инвесторларига дивидендлар тўлаб берилди

Way II инвесторларига дивидендлар тўлаб берилди

3 сентябрь куни Akfa Aluminium Group компаниясига инвестиция киритган Way II ҳамкорларига 2026-йилнинг биринчи ярим йиллиги …
14:50 / 04.09.2026

														
														Тарихда илк бор чўчқа буйраги инсон танасида 271 кун ишлади

Тарихда илк бор чўчқа буйраги инсон танасида 271 кун ишлади

АҚШда генетик жиҳатдан ўзгартирилган чўчқадан кўчириб ўтказилган буйрак инсон организмида 271 кун давомида фаолият кўрсатди.…
14:30 / 04.09.2026

														
														Исроиллик вазир Ғазо аҳолисини кўчириш режасини тақдим этди

Исроиллик вазир Ғазо аҳолисини кўчириш режасини тақдим этди

Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир келгуси етти йил ичида Ғазо секторидаги 2 миллиондан ортиқ фаластинликни ҳуд…
14:24 / 04.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Сербияда бўлади

Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Сербияда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сербия Республикаси Президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан 7-8 с…
15:25 / 05.09.2026
Фарғона ва Наманганда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди

Фарғона ва Наманганда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди

ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари Ички ишлар ва Божхона органлари билан ҳамкорликда Қўқон шаҳрида гиёҳвандлик …
10:32 / 04.09.2026
10 ming dollargacha naqd valyutani deklaratsiyasiz olib chiqish mumkin bo‘ladi.

10 ming dollargacha naqd valyutani deklaratsiyasiz olib chiqish mumkin bo‘ladi.

O‘zbekiston hududini tark etayotgan jismoniy shaxslar deklaratsiya to‘ldirmasdan olib chiqib ketishi mumkin bo‘lgan naqd val…
18:21 / 02.09.2026
4 сентябрь куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

4 сентябрь куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

Тошкент вилояти, Андижон, Наманган ҳамда Фарғона вилоятларида ҳам ёғингарчилик кутилади.
17:26 / 03.09.2026
YIHS Россияга қарши қарийб 900 та ишни ёпди.

YIHS Россияга қарши қарийб 900 та ишни ёпди.

Европа инсон ҳуқуқлари суди (ЕИҲС) ресурслар етишмаслиги сабаб Россияга қарши берилган 879 та индивидуал шикоятни кўриб чиқи…
16:53 / 04.09.2026
Дунёда озиқ-овқат нархлари 2022 йил охиридан бери энг юқори даражага чиқди

Дунёда озиқ-овқат нархлари 2022 йил охиридан бери энг юқори даражага чиқди

Дунёда озиқ-овқат нархлари яна ошмоқда. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, 2026 йил август…
10:17 / 05.09.2026
Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар мукофотланди

Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар мукофотланди

Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро анжуманнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси …
10:12 / 03.09.2026
Оҳангаронда Lacetti Isuzu билан тўқнашиб кетди

Оҳангаронда Lacetti Isuzu билан тўқнашиб кетди

Ҳодиса кеча, 2 сентябрь куни соат тахминан 18:30ларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган А-373 “Тошкент - Ўш” …
09:59 / 03.09.2026
Президентимиз янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Президентимиз янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги янги Замонавий санъат марказига ташриф буюриб, бу ерда яратилган шароитлар билан…
17:56 / 04.09.2026
Тарихда илк бор чўчқа буйраги инсон танасида 271 кун ишлади

Тарихда илк бор чўчқа буйраги инсон танасида 271 кун ишлади

АҚШда генетик жиҳатдан ўзгартирилган чўчқадан кўчириб ўтказилган буйрак инсон организмида 271 кун давомида фаолият кўрсатди.…
14:30 / 04.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!