Бойсун туманидаги “Хомкон” ўрмон бўлими ҳудудида юз берган ёнғин юзасидан расмий муносабат берилди.
2026 йил 12 август куни соат 17:15 да “112” тизими орқали Бойсун тумани “Чилонзор” МФЙ ҳудудида жойлашган “Бойсун давлат ўрмон хўжалиги”га қарашли “Хомкон” ўрмон бўлими ҳудудида қуруқ ўт ва шох-шаббалар ёнганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабар асосида ҳодиса жойига Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда “Бойсун давлат ўрмон хўжалиги”нинг куч ва воситалари жалб этилган. Ёнғинни бартараф этиш ишларига Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 194 нафар шахсий таркиб ва 8 та техника, “Бойсун давлат ўрмон хўжалиги”дан 60 нафар шахсий таркиб ва 3 та техника, шунингдек, маҳаллий аҳолидан 55 нафар кўнгилли фуқаро жалб этилган. 2026 йил 13 август соат 17:30 ҳолатига кўра, ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин натижасида тахминан 1 гектар майдондаги қуруқ ўт ва шох-шаббалар ёнган.
Ҳодиса оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олганлиги тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!