12-август куни Ернинг шимолий яримшарида тўлиқ Қуёш тутилиши кузатилди. Ноёб астрономик ҳодисани Гренландия, Исландия, Португалия ва Испаниянинг айрим ҳудудларида тўлиқ фазада кузатиш имконияти бўлди.
Тутилиш вақтида Ой Қуёш дискини тўлиқ тўсиб, осмоннинг қисқа муддатга қоронғилашишига сабаб бўлди. Ғарбий Европанинг йирик шаҳарларида эса Қуёшнинг 85–95 фоизигача бўлган қисми Ой соясида қолди.
Континентал Европада тўлиқ Қуёш тутилиши 1999-йилдан буён илк бор кузатилгани сабабли ҳодисага катта қизиқиш билдирилди. Айрим шаҳарларда тутилишни томоша қилиш учун махсус Қуёш кўзойнаклари ва дурбинлар бир неча кун аввалдан сотилиб кетган.
Мазкур астрономик ҳодиса Испания, Португалия, Исландия, Гренландия ва Европанинг бошқа ҳудудларида турли манзараларда қайд этилди. Ҳодиса жараёни Реутерс, ЭПА, ПА Медиа, АП ва бошқа халқаро ахборот агентликлари томонидан суратга олинди.
Навбатдаги тўлиқ Қуёш тутилиши 2027-йил 2-августда кузатилади. Унинг тўлиқ фазасини Испаниянинг жанубий ҳудудлари ҳамда Шимолий Африканинг айрим қисмларидан кўриш мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!